РОССИЯ ҲАМДА АРГЕНТИНА М.Т.Ж ЎЗАРО ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИНИ ЎТКАЗИШДИ
Кеча Черкизова стадионида бўлиб ўтган Россия-Аргентина терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 2:3 ҳисоби билан Аргентина фойдасига якун топди. Ҳакам хуштагини чалишида олдин стадионга келган мухлислар "Пахтакор 79" хотирасига бағишлаб бир дақақа сукут сақлашди. Ўртоқлик учрашуви эса Гус Хиддинк учун Лихтенштейн ва Уэльс термаси билан бўладиган ўйин олдидан сўнгги назорат учрашуви эди. Агарда Жирков ва Быстров таркибда бўлганида эди, қанотда уларни ҳеч ким тўҳтата олмасди. "Челси"нинг янги ўйинчиси терма жамоа таркибида алмаштириб бўлмас ўйинчи бўлса, Быстров Карпин қўл остида янги спорт формасига кириб бораётганди. Афсус, улар майдонга туша олишмади. Натижада Хиддинк таркибда ҳеч нарсани ўзгартирмади. Семшов ва Семак жуфтлиги майдон марказида ҳаракат қилди. Марказдан бошланадиган ҳужумлар анча мазмунли бўлди. Анюков, Павлюченко, Дзагоевларда гол киритиш учун имкониятлар бўлган бўлсада, тепилган тўп дарвозага киришни хоҳламади. Ренат Янбаевнинг ўйини ҳам ёмон бўлмади. Умуман олганда, кеча Россия яхши ўйнади. Аргентина барибир маҳорат бобида устун эканлигини исботлаб берди. Олдинига Марадона бироз асабийлашиб турди, лекин ҳисоб тенглашганидан кейин юзига "қон югурди". Ўйин ниҳоясида, пляж футболи бўйича Россия термасининг бош мураббийи Николай Писарев шундай деди - Барибир қанотларда Жирков ва Быстровларни ўрнини босадиган ўйинчи ҳали йўқ экан. Янбаев унчалик ҳам қовушмади. Нима бўлганда ҳам қанотларда Россия ўйинни бериб қўйди.