Статистика |
XOZIR SAYTDA 14 MEXMON 14 FOYDALANUVCHI 0 |
|
| | |
| Главная » 2009 » Август » 11 » ИНСОН: ОРГАНИЗМ, ОВҚАТ ВА ЗАРАРЛИ ОДАТЛАР
23:06 ИНСОН: ОРГАНИЗМ, ОВҚАТ ВА ЗАРАРЛИ ОДАТЛАР |
Чигиртка оммабоп таом
ИНСОН: ОРГАНИЗМ, ОВҚАТ ВА ЗАРАРЛИ ОДАТЛАР
- Миср маликаси Хапшепсут сағанасидан нон топилган эди. Унинг ёши 3500 да. Лекин бу энг қадимий нон эмас. Европадаги қуриб кетган қадимий кўл қолдиқларидан археологлар тошга айланган нон бўлагини топиб олишган. У нон тош асрида — 6 минг йил муқаддам ёпилган экан. У ҳозир Цюрих шаҳридаги музейда сақланмоқда.
- Қадимги юнонлар ноннинг 24 та навини тайёрлашган. Уларнинг ичида энг мазалиси «самидамита» деб аталган нави бўлган. Бу нон энг олий навли ундан тайёрланган. Қадимги элладаликлар хамирга мева ва сабзавотлар, пишлоқ қўшишган, ҳозирги пряник ва бисквитларга ўхшаш печеньелар ҳам пиширишган.
- Қадимги римда ликобчасимон нонлар тайёрланган. Унинг устига овқат қўйилиб, қўшиб ейилган. Бундай нонлар ҳақида Цезарь ҳам қайд этиб кетган: уни легионерлар сафарга ҳам олишган. Римликлар тахир, хамиртуришли нонни ҳам тайёрлашганки, бу сенаторларнинг норозилигига сабаб бўлган.
- Ер шарининг турли нуқталарида тупроқни ҳам истеъмол қилишади. Баъзи бир маҳаллий сибирликлар каолин (чинни буюмлар ясаладиган тупроқ) ва буғу сутидан қўшиб тайёрланган таомни истеъмол қилишади. Эронда эса еса бўладиган тупроқ сотилади. Айниқса, Гивоҳ ва Маҳаллат тупроқлари қадрланади. Маҳаллатдан келтирилган тупроқнинг ранги оқ бўлиб, тилга ҳолва сингари ёпишиб қолади.
- Ўз вақтида Италияда «алика» деб номланувчи мўъжаз егулик — буғдой ва Неаполь яқинидан қазиб олинадиган тупроқ қоришмаси жуда машҳур бўлган. Сенегалликлар яшил тусли тупроқни ейишни яхши кўришади. Шуниси характерлики, Сенегалдан АҚШга бориб қолган қоратанлиларнинг авлодлари ҳам севимли таомларини унутишмаган. Янги ватанида ҳам улар шундай тусдаги тупроқни истеъмол қилишади. Баъзилар эса шунчаки оёқ остидаги тупроқни еб кетаверади. Айниқса, Колумбия, Венесуэла ва Гвианададаги қабилаларда «тупроқхўрлик» анча авж олган.
- Қадимги юнонлар ва римликларга сариёг ва пишлоқ тайёрлаш сирлари маълум бўлган. Бироқ, сариёғдан улар егулик сифатида эмас, тери ва сочни ёҚлайдиган крем сифатида фойдаланишган. XIX асрга қадар сариёғ егулик эмас, пўримларнинг ўзига оро бериш воситаси сифатида машҳур бўлган.
- Колбасани ким ихтиро қилган? Бу номаълум! Унинг қай тури қадимийроқ? Мол гўштлиси! Бу ҳақда қадимий римликларнинг битикларида қайд этилган. Унда турли зираворлар қўшиб тайёрланган мол гўштли «шўрва» ҳақида сўз боради. Баъзи ҳолларда «шўрва» бўтқага айлангунча қайнатилган ва уни сафарларда истеъмол қилиш учун сақлашган. Нимада? Тозаланган ичакларда. Мана сизга дастлабки колбаса. Унинг номини «ботули» деб аташган.
- Қушлар кўпроқ турли ҳашаротлар билан озиқланиши ҳақидаги факт ҳеч кимни ҳайрон қолдирмайди, албатта. Лекин қушларнинг жимитдеккина егуликлари инсонни ҳам тўйдириши мумкинлигини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Масалан, термитлар калориялик бўйича мол гўштидан ҳам устунроқ: 100 г мол гўштида 180 калория энергия бўлса, шу миқдордаги қовурилган термитда 560! Суданда қовурилган термитлар тансиқ таом ҳисобланади.
- Мисрда чигиртка оммабоп таом ҳисобланади.
- 25 аср муқаддам чигиртка қадимги мисрликларнинг севимли таоми ҳисобланган. Чигиртка истеъмол қилиш австралияда ҳам кенг тарқалган. Уларнинг оригинал ибораси ҳам бор: «Чигиртка е, йўқса у сени ейди».
- АҚШнинг Оклахома штатидаги Окин шаҳрида маҳаллий аҳолининг тансиқ таоми шақилдоқ илон ҳисобланади. Йирик байрамлар, тантаналар арафасида овчилар шақилдоқ илон тутишга йўл олишади. Анъанага кўра, уларни минглаб одамлар кузатиб қолишади. АҚШда шақилдоқ илоннинг тайёрланган, консерваланган ва музлатилган гўштлари яхшигина савдога эга.
- Хитойда қаёққа борманг сизни кўк чой билан кутиб олишади. Хитойликлар кучли сипртли чимликлардан кўра, чойни маъқул кўришади. Улар чойга шакар ҳам, лимон ҳам, сут ҳам қўшишмайди. Хитойда кўк чойнинг навлари жуда кўп; уларнинг баъзи навларида жасмин япроқлари қўшилади.
- Тибетликлар ясси ёҚоч идишларда туз, мой ва сут қўшилган чой ичишади. Чой улар учун ичилик эмас, шўрва сингари овқат ҳисобланади, шу сабабли уни қозонда тайёрлашади. Бир кунда тибетлик бундай чойлардан 15-20 ликобчасини «ейди». Монголлар тайёрлайдиган чой ҳам шунга ўхшаш.
- Бирмада ҳам чойга шакар ўрнига туз қўшишади. Таиландликлар эса тузланган чой ва бошқа зираворларнинг япроғи қўшиб тайёрланган «мян» деб аталувчи баргни чайнашади.
- Англияда қуруқ чойни чойнакка солиб қайнатишади. Шу сабабли чой жйда аччиқ, бироқ хушюўй ҳидидан маҳрум бўлади.
- Қимиз — бия сутидан тайёрланадиган нордон ичимлик бўлиб, қадимдан машҳур бўлган. XIII асрнинг иккинчи ярмида Марказий осиёга саёҳат қилган сайёҳ Марко Поло қимизни оқ винога менгзаган. Ўша вақтларда қимиз заҳарланишга қарши восита сифатида ичилган.
- Ҳозир жуда оммалашган сут маҳсулоти — кефир XIX аср ўрталаридан машҳурлашган. Кефирни тайёрлаш сирлари унинг ихтирочилари кавказлик тоҚ чўпонлари томонидан узоқ асрлар сир сақланган. Шу сабабли кефир нафақат Россияда, балки Кавказ халқлари ўртасида номаълум бўлган.
- Кактусларнинг жуда кўп турларининг мевалари ва барглари истеъмол қилинади. Баъзи навларининг таъми қулупнай ёки апельсинни эслатиб юборади. Опунция нави Мексика аҳолсининг қашшоқ қисмининг асосий емаги ҳисобланади. Уни қайнатишади, қаноқ қумда қиздиришади, қовуришади. Нордон-нимширин баргларидан компот ҳам тайёрлашади.
- Музқаймоқ Хитойда 3 минг йил муқаддам ҳам маълум бўлган. У қор ва мева шарбатидан тайёрланган. Айниқса, лимон ёки апельсин шарбатидан тайёрланган музқаймоқ жуда машҳур бўлган. Фақатгина XIII асрга келиб, музқаймоқ тайёрлаш рецепти европаликлар қўлига тушган. Уни Марко Поло олиб келган.
|
Категория: QIZIQARLI |
Просмотров: 1924 |
Добавил: JAVOXIR
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|