Главная » 2009»Август»11 » «Ал Иттиҳод» таркибини аргентиналик ҳужумчи билан кучайтирди
12:40
«Ал Иттиҳод» таркибини аргентиналик ҳужумчи билан кучайтирди
Осиё чемпионлар лигаси чорак финалида жамоамизга рақиблик қиладиган Жидданинг «Ал Иттиҳод» клуби таркибини аргентиналик ҳужумчи Лучиано Легизамон билан кучайтирди.
27 ёшли ҳужумчининг бир мавсумлик ижараси учун Саудия Арабистони гегемони Аргентинанинг «Арсенал Саранди» клубига 1,8 миллион евро тўлади.
- Лучиано сингари ҳужумчига эга бўлиш жуда яхши ва мен унга жамоа ҳолатини тушуниб, ўтишга рози бўлгани учун миннатдорчилик билдираман, - дея таъкидлади клуб президенти Холид ал Марзуқи. Марзуқининг таъкидлашича, «Ал Иттиҳод» фақат Легизамонни ўз сафига жалб этиш билан чекланиб қолмайди. Айни пайтда бош мураббий Габриель Калдероннинг таклифига кўра, бир неча футболчиларнинг ўйини кузатиб борилмоқда ва улардан баъзилари Жиддага кўчиб ўтиши мумкин.