"Арсенал" хўжайини Питер Хилл-Вуд Фабрегас жамоани тарк этмаслигини қатъийлик билан таъкидлади. Бир неча кун аввал "Милан" "канонирлар"га Фабрегас учун 30 миллион евро беришга тайёр эканликларини маълум қилишган эди. Шу ва бошқа миш-мишлар ҳақида клуб хўжайини Питер Хилл-Вуд қуйидагиларни айтиб ўтди: - Фабрегас борасидаги миш-мишларда зиғирча ҳам ҳақиқат йўқ. Фабрегас "Арсенал"да эканлигидан мамнун ва у ҳеч қаерга кетмоқчи эмас. Айтишларича, давралар оралиғида бизнинг таркиб кучсизланиб қолганмиш. Эмишки, бизда истеъдодли ўйинчилар етарли эмас. Буларнинг бари миш-мишдан бошқа нарса эмас, - дея Хилл-Вуднинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sky Sports. Хилл-Вуд шунингдек, жамоада истеъдодли ёшлар етарли эканлиги, Арсен Венгернинг ниятлари жиддий эканлигини қўшимча қилди.
|