Статистика |
XOZIR SAYTDA 6 MEXMON 6 FOYDALANUVCHI 0 |
|
| | |
| Главная » 2009 » Август » 7 » ЯНГИЛАР ТАНИШТИРИЛДИ...
15:17 ЯНГИЛАР ТАНИШТИРИЛДИ... |
БАҚОЕВ ВА ХВОСТУНОВ САМАРҚАНДДА! "НАСАФ": ЯНГИЛАР ТАНИШТИРИЛДИ...
Жорий мавсумнинг биринчи даврасини “Бунёдкор” сафида ўтказган тажрибали ҳужумчи Улуғбек Бақоев ва ҳимоячи Александр Хвостунов чемпионатимизнинг иккинчи даврасидан бошлаб Самарқанднинг “Динамо” жамоасида тўп сурадиган бўлди.
Бугун “Динамо” матбуот вакилларидан олган маълумотларимизга кўра, термамизга номзод футболчилар Самарқандда йил якунигача тўп суриши кутилмоқда. Улуғбек ва Александр “қалдирғочлар” сафидан “Арслонлар” таркибига ижара асосида келиб қўшилган. Ушбу икки футболчи ҳам, ҳозирда чемпионатга пухта тайёргарлик кўраётган кўҳна шаҳар футболчилари сафида машғулотларга киришган. Улуғбек Бақоев душанба куни Самарқандга етиб келган бўлса, Александр Хвостунов пайшанба куни эрталаб шаҳримизга етиб келди. Азамат Абдураимов бошқарувидаги жамоа бугун соат 17:30 да “Динамо” стадионида “Нефтчи”га қарши ўйин олдидан сўнгги машғулотларни ўтказади. Айнан мана шу вақтда эса шаҳримиздаги “Олимпия” стадионида ўринбосарлар ўртасида етакчилар сафида бораётган жамоамиз, “Динамо” ўринбосарлари Фарғоналик ёшларга қарши майдонга тушишади. Эслатиб ўтамиз, иккинчи даврадаги биринчи ўйинимиз - “Динамо” – “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги баҳс эртага жума куни соат 17:30 да “Динамо” стадионида бошланади.
"НАСАФ": ЯНГИЛАР ТАНИШТИРИЛДИ... 7-август куни Насаф иккинчи давра баҳсларини бошлайди. Табийки ҳар бир жамоада бўлгани каби “Насаф” таркибида ҳам давралар бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди.
Биринчи даврадан сўнг икки нафар украиналик легионерлар-Олег Мельник ва Владимир Старецкий ўз юртларига қайтиб кетишди. Шунингдек, ижара асосида жамоа таркибида ҳаракат қилган ёш ҳимоячи Арсен Тюленев ҳам “Машъал”га қайтарилди. Биринчи даврада жамоамиз таркибида ҳаракат қилиб, 7 марта рақиблар дарвозасини ишғол этган Камолиддин Мурзоев эса иккинчи даврада ижара асосида Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси шарафини ҳимоя қилади. Ўз навбатида таркибимизга “Бунёдкор”дан ёш ҳужумчи Баҳодир Пардаев келиб қўшилди. Жамоанинг давралар оралиғида Тошкентда ўтган ўқув-йиғини мобайнида 10дан ортиқ маҳаллий ва легионер футболчилар синовдан ўтказилди. Булардан фақатгина уч нафари иккинчи даврада “Насаф” таркибида ҳаракат қилади. Булар ҳимоячи Николай Минчев, ярим ҳимоячи Юлиан Бурсук ҳамда ҳужумчи Сергей Кротлардир. Демак, дарвоза чизиғида етарли рақобат мавжудлигини ҳисобга оладиган бўлсак, жамоа таркибига иккинчи даврада ҳар бир чизиқда тажрибали футбочлилар келиб қўшилишди. Умид қиламизки, янги футболчилар жамоа олдига қўйилган мақсад ва вазифаларни бажаришга ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишади. Бурсук Юлиан Андреевич
Туғилган йили ва жойи : 23.09.1976, Кишинёв (Молдова) Амплуаси: ярим ҳимоячи
Тўп сурган жамоалари: “Конструктор”, “Нистру”, “Актобе”, “Жалгирис”, “Таураги”.
Совринлари: 1996 йилда Молдова кубоги, 1997 йилда Молдова чемпионлиги.
Минчев Николай Ильич
Туғилган йили ва жойи: 20.10.1972, Кантокшир (Молдова) Амплуаси:ҳимоячи
Тўп сурган жамоалари: “Тилигул”, “Конструктор”, “Дагия” (барчаси Молдова клублари)
Совринлари: 1995-2000 йилларда Молдова кубоги соҳиби, бир неча бор Молдова чемпионати совриндори, 2007 йилда Интертото кубоги финалчиси.
Крот Сергей Константинович
Туғилган йили ва жойи : 27.06.1980, Осинович (Белорус) Амплуаси: ҳужумчи
Туп сурган жамоалари: “Свислоч”, БАТЭ, “Дариде”, “Локомотив”, “Шахтёр”, “Сморгонь” (барчаси Белорус жамоалари)
Совринлари: 2005 йилда Белорус чемпиони, 2007 йилда бронза медал соҳиби.
Пардаев Баҳодир Эгамбердиевич
Туғилган йили ва жойи: 26.04.1987, Жиззах
Тўп сурган жамоалари: “Сўғдиёна”, “Бунёдкор”.
Совринлари: 2008 йилда Ўзбекистон чемпиони ва кубоги соҳиби.
|
Категория: Новости Футбола |
Просмотров: 975 |
Добавил: JAVOXIR
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|