ПФЛ расмий сайтининг хабар беришича, эртага ЎФФ мажлислар залида Ўзбекистон кубоги-2009 финалчилари – “Пахтакор” ва “Бунёдкор” вакиллари билан журналистлар ўртасида матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Финал учрашувида расмий меҳмон сифатида тўп сурувчи “қалдирғочлар” аъзолари ўйинолди матбуот анжумани залига биринчи бўлиб ташриф буюришади. Соат 11:00да жамоа бош мураббийи – Луиз Фелипе Сколари ҳамда чилилик ҳужумчи – Хосе-Луис Вильянуэва журналистлар саволларига жавоб қайтаришади. Кейин эса 12:00 да бошланажак анжуманда “Пахтакор” клуби вакиллари- Виктор Жалилов ва черногориялик ярим ҳимоячи Дарко Марковичлар иштирок этишади. Демак, ушбу ўзига хос “тадбирда” “дерби”чиларнинг легионерлари қатнашишади.