Статистика |
XOZIR SAYTDA 6 MEXMON 6 FOYDALANUVCHI 0 |
|
| | |
| Главная » 2009 » Август » 5 » AJABO
|
Mарказий кўчага жинси шимда чиқиш тақиқланади
Хорижий мамлакатларнинг қонунчилик амалиётини кузатадиган бўлсак, улардаги баъзи қонунлар шунчаки кўнгилхушлик ёки бўлмаса эрмак учун қабул қилингандай туюлади. Балки биз адашаётгандирмиз, уларда бундай қонунларни ишлаб чиқиш учун бирон нарса туртки бўлгандир, лекин барибир нима бўлганда ҳам ўша қонунларни ўқиганда, беихтиёр юзимизга табассум югуриши табиий. Сиз ҳаттоки баъзиларини тасаввур қилиб ҳам миянгизга сиғдиролмайсиз. Ишонмаяпсизми? Марҳамат унда бир ўқиб кўринг, хулоса эса ўзингиздан.
Бундай ғалати қонунларнинг аксарият қисми Америка Қўшма Штатлари ҳиссасига тўғри келади. Масалан, Монтана штатида эрининг электрон почтасини бесўроқ очган аёл қамоққа олинади. Бечора хотинлар...
Аёллар учун тескари бўлган қонунлар бу билан чекланиб қолмаган. Алабама штатидаги Жаспер шаҳарчасида эр ўз хотинини катта бармоғи қалинлигидан йўғонроқ бўлган таёқ билан уриши мумкин эмас. Қолган барча ҳолларда эр ҳақ бўлиб чиқади.
Мичиганда эса аёллар эрларининг розилигисиз сочларини калта қилиб олдиришлари мумкин эмас. Ҳатто Ҳиндистонда ҳам эрларни бунчалик ҳурмат қилишмаса керак.
Бу ҳали ҳаммаси эмас. Огайо штатидаги Оксфорд шаҳарчасида аёлларга эркак кишининг портрети олдида кийим алмаштириши қонун билан тақиқлаб қўйилган.
Пенсильванияда битта уйда 16 тадан ортиқ аёл бирга яшаши тақиқланади. Фақатгина бир ҳолатда, яъни ўша уйда 120 та эркак истиқомат қилсагина бунга рухсат берилади.
АҚШда яна ҳайвонлар билан боғлиқ қизиқарли қонунлар ҳам мавжуд. Масалан, агар сиз Аризона штатининг Хейден шаҳрида қурбақага ўхшаш ҳаракатлар қилсангиз, жаримага тортиласиз. Бу Аризонада юриш-туриш қоидаларига эътибор кучлилигиданмикан ёки у ерда қурбақалар шунчалик ҳурмат қилинармикан?
Алабама штатидаги Монтгомери шаҳар маъмурлари отларни ҳуркитмаслик учун йўловчиларга соябонни кўчада очишни тақиқлаб қўйганлар. Менимча, Алабама штати губернатори отларни ўз фарзандидай кўрса керак.
Аляскада эса самолётда учиб кетаётган вақтда пастдаги буғуларни томоша қилиш тақиқланади. Кўз тегиб қолишидан қўрқишса керак...
Шимолий Каролина штатида филлар ёрдамида ер ҳайдаш мумкин эмас. Ўзи у ерда ер ҳайдалармикан?!
Невада штатида шоссе бўйлаб туяда ҳаракатланиш таъқиқланади. Ҳайвонларни шунчалик севишларини билмаган эканман.
Монтанада етти ҳинду бир жойга тўпланиши мумкин эмас. Бу инсоният тинчлигига хавф соладиган воқеа сифатида қаралади ва ҳеч қандай огоҳлантиришларсиз уларга қарата ўт очиш мумкин. Менимча Монтанада ҳиндулар умуман футбол ўйнашмаса керак. Ахир футболда нақ 11 киши бўлади-да!
Яна Аризона штатининг Глоуб шаҳри кўчаларида ҳиндулар билан ўйин картасини ўйнаш мумкин эмас. Америкача демократия қаерда қолди?
Коннектикут штатида велосипедни 100 км/с тезликдан баланд ҳайдаш тақиқланади. Лекин бу қонун бўйича ҳали ҳеч ким жаримага тортилмаган. Яқин орада тортилмаса ҳам керак...
Аризона штатининг Глендейл шаҳрида машинани орқага ҳайдаш тақиқланади. У ердаги гаражларнинг икки томонида ҳам эшик бўлса кераг-ов. Йўқса машиналар қайтиб чиқолмаган бўларди.
Бу ҳали ҳаммаси эмас. Аризонада бундан-да ғалатироқ қонунлар бор экан. Масалан, бу штатда бир стакан сув сўраган одамга рад жавобини қайтариш жиноят ҳисобланади. Роса шарқона одат экан-да, ўзиям.
Алабама штатининг Аннистон шаҳрида марказий кўчага жинси шимда чиқиш тақиқланади. Катта кўчада шимсиз юрсангиз юринг-у, аммо зинҳор жинси шим кия кўрманг.
Огайонинг Бексли шаҳарчасида ҳожатхоналарга қиморга мўлжалланган ўйин автоматлари ўрнатиш қонунга хилоф ҳисобланади. У ерга келган одамлар қиморга берилиб, асосий ишини унутиб қўйишган шекилли...
Коннектикут штатининг Девон шаҳрида қуёш ботгандан сўнг орқага юриш мумкин эмас.
Шу штатдаги Хартфорд шаҳрида кўчада фақат оёқда юришга рухсат берилган. Қўлда юришга эса рухсат йўқ. Шаҳар маъмурлари ўз фуқароларини миясига қон қуюлишидан қаттиқ қўрқишса керак.
Небраска штатининг Вотерлу шаҳарчасида сартарошларга эрталабки 7 дан кечки 7 гача пиёз ейиш тақиқланади.
Калифорнияда барча турдаги транспорт воситаларига агарда ҳайдовчиси бўлмаса соатига 100 километрдан тезроқ ҳаракатланиш таъқиқлаб қўйилган. Бу қонунга бирор изоҳ беришнинг ҳам иложи йўқ.
Лекин энг аҳмоқона қонун бу эмас экан. Ундан ҳам «даҳшатроғи» бор. Бу қонун Арканзасда қабул қилинган. Унда шундай дейилган: «Арканзас Ривер дарёси Литтл Рок шаҳридаги кўприкдан баландга кўтарилишига ҳаққи йўқ». Қизиқ, агар дарё суви кўприкдан кўтарилиб кетса, дарёни қандай суд қилишаркин-а?
Бу каби ғалати қонунлар фақат АҚШда деб ўйласангиз адашасиз. Дунёдаги бошқа давлатлар ҳам бундан истисно эмас. Келинг, улардан ҳам бир шингил танишайлик.
Францияда чўчқаларга «Наполеон» лақабини бериш қатъий тақиқланади. Яна Францияда темирйўл устида бўса олиш ҳам мумкин эмас. Техника хавфсизлиги дегани шу бўлса керак-да!
Шунингдек, Франция қонунларида полициячини ёки ҳаттоки полиция машинасини ҳам суратга олишга рухсат берилмаган. Мана бу хавфсизлик учун қилингани аниқ.
Данияда машинага ўтиришдан олдин қуйидаги нарсаларни бир кўздан кечириш керак: Машина чироқларининг ишлашини, тормоз, руль ва сигнални ишлашинии ва энг асосийси унинг тагида болалар йўқлигига ишонч ҳосил қилиши керак.
Австралияда ҳар бир таксичи худди юз йил олдинги извошчилар каби машина юк хонасида албатта бир боғ пичан олиб юриши зарур экан. Яшил қитъада пичан ишлаб чиқарувчиларнинг ошиғи олчими дейман.
Яна ушбу давлатда бар эгалари хўрандаларнинг отларига ғамхўрлик қилишга мажбур. У ерда отларга ҳам виски қуйиб беришар балки?
Яна Австралиянинг Виктория провинциясида уйдаги электр лампочкаларни алмаштириш фақатгина махсус лицензияга эга бўлган инсонларгагина рухсат берилади. Агар уйингизда лампочка куйиб қолса, Microsoftнинг махсус мутахассиси келмагунча, қоронғуда ўтиришга мажбур бўларкансиз.
Австралия қонунларида мунажжимлар башоратини тузиш ёки уни ўқиш тақиқланади. Бундан ташқари фол очишнинг барча турларига ҳам рухсат берилмайди. Қонунга биноан бу жодугарлик ҳисобланади.
Италияда кўчада юбка кийиб юрган эркакларни ҳибсга олишади. Шотландиялик сайёҳлар Италияга шунинг учун кам боришса керак.
Хитойдаги қонунга кўра олий ўқув юртларига кириш учун фақатгина «ақлли кишиларгагина» рухсат берилади. Шунча «ақллиларни» қаердан топишаркан?
Канаданинг Онтарио провинциясида автомашина ҳайдовчиларига соатига 80 километрдан тез ҳаракатланиш таъқиқланади. Уларни барча йўлларда велосипедчилар қувиб ўтишлари мумкин.
|
Категория: QIZIQARLI |
Просмотров: 1101 |
Добавил: JAVOXIR
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|