Осиё футбол Конфедерациясининг расмий сайтида (www.the-afc.com) ўтказилаётган “Осиёнинг энг кучли чемпионати қайси?” сўровномасида 400 та овоз (47.1%) тўплаган ҳолда, Ўзбекистон чемпионати биринчи ўринни эгаллаб турибди.
Иккинчи поғонада бораётган Ўзбекистоннинг энг яқин таъқибчиси билан орадаги фарқ у қадар катта эмас. Бу борада Япония J-лигаси 177 та овозга (32.9%) эга эга. Эрон чемпионатига бор-йўғи 80 та киши овоз берган ва у ҳозирда кучли учликни якунлаб турибди.
ОФК ходимларидан бирининг маълумот беришича, ушбу сўровнома бутун Осиё бўйича ўтказилмоқда ва у яна икки ҳафта давом этади.
Ўзбекистон 400 47.1% Япония 223 26.4% Эрон 80 9.5% Жанубий Корея 38 4.5% Австралия 26 3.1% Хитой 26 3.1% Саудия Арабистони 26 3.1%
Агарда сиз ҳам ушбу сўровномада қатнашмоқчи бўлсангиз www.the-afc.com сайтига ташриф буюринг.