Таниқли хонанда “Евровидение-2009” иштирокчиси Патрисиа Каасни Парижда билмайдиганлар топилмаса ҳам керак. Буни қарангки, ўнлаб кийим-кечак бутиклари эгаси бўлмиш бу фаранг хонимининг эътиборини ўзимизнинг Отабек Муталхўжаев қозонди. Янги реклама роликлари учун шарқона қиёфа излаётган бу аёл аёни пайтда Отабекнинг янги фотосессияси билан танишяпти. Зора, Муталхўжаевнинг янги имижи фарангликларни лол қолдирса!
Яна бир хушхабар, хонандага октбяр ойида бўлиб ўтадиган иккита йирик фестивал Ялта халқаро мусиқа фестивали ва Сочи халқаро мусиқий фестивалидан таклиф тушди. Шу боисдан Отабек рус ва ўзбек тилида қўшиқлар тайёрлаяпти. Дарвоқе, Отабекнинг “Мунчоқ” номли таронасига клип суратга олиниши режалаштирилган. Энг яхши ғоя муаллифига эса хонандадан совға бор!