Главная » 2009»Август»5 » МАТБУОТ АНЖУМАНИДА ЖАЛИЛОВ ВА АҲМЕДОВ ҚАТНАШАДИ
15:55
МАТБУОТ АНЖУМАНИДА ЖАЛИЛОВ ВА АҲМЕДОВ ҚАТНАШАДИ
7 август, жума куни Ўзбекистон Кубоги финал учрашувидан олдин ҳар икки жамоа бош мураббийлари ва футболчилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилади.
Унда «Пахтакор» бош мураббийи Виктор Жалилов ва жамоа сардори Одил Аҳмедов журналистлар саволларига жавоб қайтаради.
ПФЛ томонидан ташкил этиладиган анжуман икки қисмдан иборат бўлади. Дастлаб соат 11:00да финалда меҳмон сифатида майдонга тушадиган «Бунёдкор» бош мураббийи ва футболчиси ОАВ вакиллари учун залда ҳозир бўлади. 12:00дан бошлаб эса жамоамиз вакиллари матбуот анжуманида иштирок этишади.