Аёл кўрки ўткинчи.
Аёлнинг гўзаллиги ҳамма даврда ҳам унинг ифтихори, эркаклар учун қойил қолиш объекти.
Учта нарса тез ўтгувчидир: акс садо, камалак, аёллар гўзаллиги.
Аёллар ва врачларгина эркакларга ёлғоннинг нақадар фойдали ва зарурлигини билишади.
Гўзал аёл эрини бойитмайди.
Уришқоқ хотин бор қишлокқа, қўриқчининг ҳожати йук.
Жанжалкаш хотин шайтондан ҳам ёмон.
Енгилтабиат хотин эркакка бахтсизлик олиб келувчи учта сабабдан биридир.
Аёллар ҳусни жамоли унинг ожизлигидир, уларнинг заиф қўллари кўпинча эзгулик ишларни қилади, аммо ёмонлик ҳам келтириши мумкин.
Ҳар ким чироқ ёқса, ёруғи ўзига тушар.
Пиш қозоним, беш ой, ўтир қизим, ўн ой.
Яхши хотин сиркани бол қилади, Ёмон феълли хотин болни сирка қилади.
Келиннинг ҳаёси - ҳарир рўмолидек гўзал.
Латофат, малоҳат ва назокат - муҳитнинг безаги.
Қизни кўрса, хизр йўлдан чиқар.
Қиз ишвасиз бўлмас, Қози ришвасиз бўлмас.
Лолақизғалдоқ кўкат ичида ҳам кўринаверади.
Аёл ердан чиққан эмас, эркак боласи, Эркак кўкдан тушган эмас, аёл боласи.
Аёл тилини аёл билар.
Қизнинг орзуси - соз, йигитники - парвоз. Аёлни қуёш деб билсак, у бизни ой деб билади.
Ёмонга қизинг тугул, бир солим тузингни ҳам берма!
Аёл - маъно денгизининг дуридир
Аёл деган палахмон тоши, Қаерга отса шерга тушади.
Қиз боланинг латофатидан гўзаллик уфуриб туради.
Гўзал мағрурланса, кўрки адаштиради.
Табиий ҳуснни ювса ортади, пардозни ювса кетади.
Беканинг меҳнати - уй-жойнинг ҳуснидир.
Урушнинг ўқи келиннинг чимилдиғига тегади.
|