Аввал хабар бериб ўтганимиздек, 5 сентябрь куни ўртоқлик учрашувини ўтказиш учун Эрон терма жамоаси Тошкентга ташриф буюради. Ушбу ўйинга бош мураббий Саид Афшин Қутбий қандай таркибни олиб келиши кўпчиликка қизиқ эди.
Кеча (2 август) Эрон футбол Федерацияси Ўзбекистон терма жамоасига қарши майдонга тушиши мумкин бўлган 25 та футболчидан иборат рўйхатни юборди. Таркибга назар солсак, 2010 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида тўп сурган бир қатор кучли ўйинчилар жой олганига гувоҳ бўласиз. Ҳоди Оқилий, Араш Бурҳоний, Ҳуссайн Каъбий, Жавод Некунам, Ҳуссайн Козимий шулар жумласидан. Шуни ҳам қўшимча қилиш зарурки, Эрон футболининг сўнгги йиллардаги энг кўзга кўринган футболчилари Али Каримий ва Меҳди Меҳдавикиялар саралаш босқичидан сўнг терма жамоадаги фаолиятларини якунлашди. Шунга қарамай, Қутбий ўз ихтиёрида бўлган энг кучли таркибни Тошкентга олиб келади ва ишқибозлар Осиёнинг икки кучли терма жамоаси ўртасидаги муросасиз учрашувга гувоҳ бўлишлари мумкин бўлади.
Эрон терма жамоасига қарши учрашувни Миржалол Қосимов шогирдлари «Пахтакор» стадионида ўтказишади. Ушбу беллашув 2011 йилги Осиё чемпионатининг саралаш босқичига ўзига хос тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.
[b]Эрон терма жамоасининг Тошкентда ташриф буюрадиган таркиби: