“Пахтакор” Ўзбекистон Кубоги финалига йўлланма олгани сабабли олий лиганинг 16-туридан ўрин олган “Шўртан”га қарши учрашувини 4 август куни ўтказади. ПФЛ томонидан тузиб чиқилган тақвимда кубок финали иштирокчилари бошқа жамоалардан фарқли равишда олий лигадаги ўйинларини 8 август эмас, ундан тўрт кун олдин ўтказиши белгилаб қўйилганди. Ғузорликлар билан беллашув соат 19:00да бошланади. Кеча ПФЛ кубок финалида мезбонлик қиладиган жамоа номини аниқлади. Унга кўра, жамоамиз расмий мезбонлик қиладиган бўлди. “Шерлар” финалга оқ рангли футболкаларда чиқиб келишса, “қалдирғочлар” кўк либосдан фойдаланадилар. Ўйин олди машғулотини “Пахтакор” 7 август куни 19:00да, “Бунёдкор” эса 20:00дан бошлаб ўтказади. Чипталар 5 августдан сотувга чиқарилади.
|