«НАСАФ» ҲАМДА «БУНЁДКОР» УЧРАШУВЛАРИ СОАТ "19.30"ДА БОШЛАНАДИ!
30-июль Қарши шаҳридаги “марказий” стадионда “Насаф” ва “Бунёдкор” жамоалари Ўзбекистон кубоги-2009 ярим финал жавоб учрашувида майдонга тушадилар.
Таъкидлаш лозимки, июль ойи давомида бу жамоалар бир-бирлари билан учинчи бор тўқнаш келишмоқда. Эсингизда бўлса, 3 июль куни Қаршида миллий чемпионатнинг 12-туридан ўрин олган ўйин ўтказилган бўлса (2:1 - “Бунёдкор” фойдасига), орадан тўрт куни ўтиб, аниқроғи 7 июль куни “Жар” стадионида мамлакат кубоги доирасида ярим финалнинг биринчи учрашувида тўқнаш келинганди (3:0 - “Бунёдкор” фойдасига). Энди 30 июль куни “қалдирғочлар” яна Қаршига сафар уюштиришади. Ушбу учрашув 30 июль куни Қаршидаги “марказий” стадионда соат 19:30да бошланади.