-Қизиқиб турадилар. Бироқ, менга билдирмайдилар.
-Юлдуз Усмоновани унинг ашаддий мухлислари каби қаттиқ соғингандирсиз...
-Бориб кўриб турибман. Жудаям соғинганман.
-“Майли-майли” жуда эҳтиросли кадрларга бой!
-Бир-биримиздан уялмадик. Олдимизда одам кўп бўлишига қарамасдан.
Табиий чиққани учун ҳам қизиқарли бўлган.
-Бир бой инсондан совчи келаётганмиш...
-Билмадим...(кулади).
-Янгиликларингиз?
-Янги тарона куйладим. Ҳали номланмаган.Унга ҳам клип оламиз.
-Милан таассуротлари ҳақида гапиринг...
-Ўзимга ўзим ҳордиқ қилиб келдим-да! (кулади)
-Ҳали ҳам ижарада турибсизми?
-Бунга анча бўлди. Ҳозир ўзимизнинг ҳовлидамиз.
-Фарзандингиз хонанда эканлигингизни фаҳмлаяптими?
-У онаси билан фахрланади. Санъат билан эса иши йўқ.
-Аёлга суянадиган тоғ керак, бош қўядиган елка...
-Севгилим бор. Ўзим билан тенг. Фақат у бой эмас.
-Демак, янги турмуш ўртоғингиз?
-Йўқ, йигитим. Асли водийлик.
-Яна қизиқтирган саволларим бўлса мурожаат қиларман. Ҳозирча сизга омад ва хуш дақиқалар тилаб қоламан.
Жасур ХАМРОЕВ