|
“ПАХТАКОР”. КИМ ҚАЕРГА КЕТДИ? 
Тошкентнинг “Пахтакор” клуби Ўзбекистон чемпионатининг давралар оралиғида бир қатор футболчиларини бошқа жамоаларга трансфер қилди, айримлари эса, ижрага берилди.
Улар орасида кўплаб Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод бўлган ва пайтлар мамлакат бош жамоасида тўп сурган ўйинчилар мавжуд. Табиийки, “Пахтакор” ва терма жамоанинг биринчи рақамли дарвозабони Игнатий Нестеровнинг Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби сафига келиб қўшилиши энг шов-шувли трансфер бўлди. Унинг ўрнига эса, “Хоразм”дан Эркин Жабборов қабул қилинди ва энди у Нестеровнинг рақамида тўп сурадиган бўлди. Таъкидлаш лозимки, ўз вақтида Жабборов терма жамоага номзод футболчилардан саналарди. Яна бир терма жамоа аъзоси, тажрибали ҳужумчи Зайниддин Тожиев ҳам фаолиятини бошқа жамоада, аниқроғи хорижда давом эттиришга қарор қилди. Маълумотларга кўра, катта Тожиев Хитойнинг “Цяньзин Тэда” клубида ярим йил давомида ижрада тўп суради.
“Пахтакор”нинг кўп йиллик сардори, ўз вақтида терма жамоада ҳам узоқ йиллар барқарор ўйин намойиш қилган ҳимоячи Асрор Алиқулов мавсум охирига қадар Ғузорнинг “Шўртан” жамоасига ижарага берилди. 31 ёшли футболчининг айтишича, ушбу мавсум якунлангач, у фаолиятини хорижда давом эттириши ҳам мумкин.
Жароҳати туфайли узоқ муддат тўп тепишдан бенасиб қолган ўнг қанот ҳимоячиси Ислом Иномов, оёққа тургач, хатто Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ўқув-машғулот йиғинига таклиф қилинди. Аммо эски жароҳати яна қўзғаб, Миржалол Қосимов расмий ўйинда унинг хизматидан фойдала олмади. Мана энди, давралар оралиғида юзага келган имкониятдан фойдаланиб, Иномов “Андижон”да кўрикдан ўтмоқда. Аммо унинг у ерда қолиши борасида ҳали ЎзПФЛга расмий ҳужжат келмади.
Пахтакор”нинг иккинчи даврада бошқа клубларга ўтган ижарага берилган футболчилари:
1. Игнатий Нестеров - “Бунёдкор” (трансфер қилинди) 2. Зайниддин Тожиев - “Цяньзин Тэда” (Хитой) 3. Асрор Алиқулов - “Шўртан” 4. Ренат Байрамов - "Андижон" 5. Ислом Иномов - "Андижон" 6. Нодир Қўзибоев - “Циндао” (Хитой) 7. Ҳайдар Пирназаров - "Қизилқум" 8. Элдор Тожибоев - "Навбаҳор" 9. Анатолий Власичев - "Навбаҳор" 10. Шоҳруҳ Йўлдошев - "Навбаҳор" 11. Садриддин Абдуллаев - Хитой суперлигаси вакили
|