Статистика |
XOZIR SAYTDA 1 MEXMON 1 FOYDALANUVCHI 0 |
|
| | |
| Главная » 2009 » Июль » 27 » “Пахтакор”- “Нефтчи”
18:25 “Пахтакор”- “Нефтчи” |
“ПАХТАКОР” ФИНАЛДА...МИ?!
26- июль куни мамлакатимизнинг икки гранд жамоаси “Пахтакор” ва “Нефтчи” Ўзбекистон Кубоги ярим финал биринчи учрашувида майдонга тушишди. Тошкентда бўлиб ўтган мазкур баҳсда мезбонлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Айтиш жоизки, мазкур баҳс олдидан ҳар икки жамоада таркиб билан муаммо пайдо бўлганди. Маълум бўлишича, баҳсида меҳмонларнинг таркибидан Азамат Жўрамуродов, Максим Усмонов, Владимир Радкевич ва Ислом Тўхтахўжаевлар жароҳатлари борлиги боис жой олишмади.
Афсуски, бу футболчиларнинг барчаси ҳимоя чизиғи вакиллари ҳисобланишарди. Шунинг учун ҳам Юрий Саркисян жамоасига ушбу учрашувда бироз қийин бўлиши кутилганди. Айтиш мумкинки, тахминлар ўзини оқлади.
Давралар оралиғида “Пахтакор”ни тарк этган футболчиларни инобатга олмаганда, жамоа ушбу ўйинга жиддий ҳозирлик кўрганди. Буни Жалилов шогирдлари бутун ўйин давомида намойиш этишди.
Учрашувдаги барча голлар биринчи бўлимда киритилди. Дастлаб 15-дақиқада “Пахтакор” сардори Одил Аҳмедов ҳисобни очди. Орадан ўн бир дақиқа ўтиб энди Фарҳод Тожиев ўзин кўрсатди. Унинг зарбаси меҳмонлар посбони ожиз қолджирди. Ушбу голдан ҳеч қанча ўтмай, меҳмонлар ҳисобни қисқартиришди. Асосан заҳирада қолиб кетаётган Муҳсин Низомиддин кутилмаганда “Пахтакор” дарвозаси ёнида пайдо бўлди ва ҳисобни 2:1 бўлишини таъминлади. Мазкур голдан кейин мезбонлар яна ҳужумга зўр беришди ва биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларида Цой дарвозасини яна икки бор ишғол этишди. Ҳар иккала гол Фарҳод Тожиевнинг ҳисобига ёзилди.
Таннафусдан кейин ҳам жамоалар ҳужумкорликни сўсайтиришмади. Аммо иккинчи таймда ҳар икки клубга ҳам гол киритиш насиб этмади. Натижада “Пахтакор” биринчи учрашувдан кейин яхшигина имконият ҳосил қилди.
Ўзбекистон Кубоги
Ярим финал (биринчи учрашув)
“Пахтакор”- “Нефтчи” 4:1 (4:1)
Голлар: О. Аҳмедов-15, Ф. Тожиев – 26, 33, 41.- М. Низомитдинов-30.
|
Категория: Новости Футбола |
Просмотров: 981 |
Добавил: JAVOXIR
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|