Статистика |
XOZIR SAYTDA 1 MEXMON 1 FOYDALANUVCHI 0 |
|
| | |
| Главная » 2009 » Июль » 27 » Odil Ahmedov
|
2001 ва 2002 йиллар оралиғида “Навбаҳор”нинг бир қатор етакчи футболчилари Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасига ўтгандилар. Улар орасида фақатгина Анвар Солиев асли наманганлик бўлиб, қисқа вақт ичида тошкентлик муҳлисларнинг ёқимтойига айланганди. 2005 йилга келиб, пойтахтликлар сафидан яна бир наманганлик футболчи - Одил Аҳмедов ўрин олади. Жепаров, Кошелев ва Солиевлардан фарқли равишда Одилни жамоага келиб қўшилиши катта шов-шув келтириб чиқармади. Боиси ёшлигида водийнинг “Навбаҳор” жамоаси ишқибози бўлган Одил, “Пахтакор” билан шартнома имзолагунига қадар наманганинг биронта жамоасида тўп сурмаганди. Тошкетдаги Республика Олимпия заҳиралари спорт колежида таълим олган футболчи, 2004 йилги мавсумни “Локомотив” ўринбосарлари таркибида ўтказиб, “Пахтакор” мураббиярининг назарига тушганди. Одил 1987 йилнинг 25 ноябрь куни Наманган вилоятида таваллуд топади. Маҳалладаги аксарият тенгдошлари каби 10 ёшга тўлганида вилоятдаги футбол колежига ўқишга киради. Колежда 1987 йилда таваллуд топган болакайларга Аббос Латифбоев устозлик қиларди. Одилни катта футболдаги биринчи мураббийи Набижон Ҳайдаровнинг тавсияси ила колежга қабул қилган Латифбоев, бугунги кунда таянч ярим ҳимоячиси сифатида таниш бўлган қаҳрамонимизни бир неча учрашувларда ҳужумда синаб кўради. Бу пайтга келиб Ўзбекистон чемпионатида Тошкент ва пойтатх вилояти вакиллари – “МҲСК”, “Пахтакор” ва “Дўстлик” каби жамоалар навбатма-навбат Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритаётгандилар. Бунинг натижаси ўлароқ Одилда пойтахт жамоаларига нисбатан алоҳида меҳр уйғонади ва у Тошкентга келишни мақсад қилади. Одатий кунлардан бирида Аҳмедов пойтахтдаги Титов номидаги РОЗСКда 1987-йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида танлов эълон қилинганлигини эшитиб, ота-онаси розилигини олган ҳолда, 13 ёшида ўзи учун мутлақо бегона бўлган шаҳарга кўчиб ўтишга қарор қилади. РОЗСКда бу ёшдаги футболчиларни Баҳодир Каримов ва Григорий Колоковскийлар синовадан ўтказаётгандилар. Белгиланган топшириқларни муваффақиятли бажарган Одил РОЗСКга қабул қилнади. Одил ўқиётган синфдан шунигдек “тракторсоз” Баҳром Юлдашев, “Пахтакор” ўринбосарлар таркиби сардори Раҳматулло Бердимуродов, “Металлург” аъзоси Мирғолиб Раимовлар ва бугунги кунда “Қизилқум” сафида ижара асосида тўп сураётган Мирзакамол Камоловлар таҳсил олардилар. 2003 йили Ўзбекистон чемпионатининг биринчи лигасида муваффақиятли тўп сурган “Локомотив” жамоаси навбатдаги мавсумда олий лигада иштирок этиши муносабати билан ўринбосарлар таркибига ёш футболчиларни жамлай бошлайди. Шунда жамоа президенти клуб мураббийларига РОЗСКда тарбияланаётган футболчиларни синовдан ўтказишни маслаҳат беради. Натижада 10га яқин РОЗСК тарбияланувчилари кўрикдан ўтиш учун жамоага ташриф буюрадилар. Улар орасида Одил Аҳмедов, Баҳром Юлдашев ва Мирғолиб Раимовлар ўзларининг меҳнаткашликлари Билан, бошқа футболчилардан ажралиб турардилар. Ёш футболчилардаги истеъдодни кўрган “темирйўлчилар”мураббийлари улар билан бир йиллик битимга имзо чекадилар. Жамоа ўринбосарлари таркибида тўп суриш билан бир қаторда Одил колеждаги ўқишини ҳам давом эттирарди. Гарчанд 17 ёшидаёқ биринчи профессионал шартномасини имзолаган бўлсада, Одилга мавсум давомида асосий таркибда майдонга тушиш насиб этмади. Бор умидини навбатдаги мавсумга қаратган футболчи янада ҳаракатчан бўлиб қолганди. Бироқ “Локомотив” мураббийлар штабида иш бошлаган янги таркиб, Одилни имкониятини паст баҳолаган ҳолда футболчини жамоада олиб қолишни истамайдилар. Бу орада “Пахтакор”ни ўша пайтдаги бош мураббийи Тачмурод Агамуродов, Бабаян билан ҳамкорликда колежда таҳсил олаётган футболчиларни кузатиб юришарди. Одатдаги учрашувларнинг бирида Самвел Бабаян Одилни жамоа синовидан ўтишга таклиф этади. Бир неча кун “Пахтакор” машғулотларида иштирок этган Одил жамоа мураббийларида илқ таъсурот қолдиради ва жамоа раҳбарлари унга 5 йилга мўлжалланган янги битимни таклиф этишади. Шунда Одилни колеждаги айрим дўстлари “Пахтакор” билан шартнома тузмаслик кераклиги, агарда жамоага қўшилса фаолияти заҳира ўриндиғида ўтириш билан ўтиб кетишини айтишади. Дўстларининг маслаҳатларидан кўра ота-она дуосини олишни афзал кўрган Одил, дадасидан оқ фотиҳа олгач “Пахтакор” билан 2009 йилнинг декабрь ойига қадар шартнома имзолайди. Янги мавсум Одил учун тажриба мактабини ўтади. Асосий таркибда биронта учрашувда майдонга тушмаган бўлсада қаҳрамонимиз ўринбосар таркибидаги етакчи футболчилар сифатида, Ўзбекистон олий лигасининг кичик олтин медалларига сазовор бўлади. Бу орада Одилни “Пахтакор”га келишига сабаб бўлган мутахассислардан бири Тачмурод Агамуродов “Пахтакор”даги фаолиятини якунлашга қарор қилганди. Натижада жамоа янги мавсумга россиялик мутахассис Валерий Непомняший бошқаруви остида кириб келади. Аввалги мутахассисдан фарқли равишда Валерий Кузмич ўринбосарлар таркибида тўп сураётган футболчиларга катта аҳамият бермасди. Натижада Одил бош жамоа таркибида Ўзбекистон чемпионатида дебют учрашувини бироз кутишига тўғри келади. 28 май куни “Пахтакор” ўринбосарлари сафарда “Қизилқум”га қарши майдонга чиқишганида, Валерий Кузмич жамоа сафарда тўп сураётганлиги учун ўринбосарлар учрашувини кузатишга қарор қилади. Учрашув давомида фаол ҳаракати билан ажралиб турган Одил мураббийда илқ таъсурот уйғотади ва эртаси куни бўлиб ўтадиган асосий таркиб учрашуви қайдномасига киритилади. 1:0 ҳисобида “Пахтакор” фойдасига якунига етган учрашувда Одил 84-дақиқада иккинчи бўлимда майдонга тушиб, жароҳатланган Элдор Магдеев ўрнига майдонга тушади. Энг қизиғи шундаки Одил бир йил муқаддам ўринбосарлар таркибидаги дебют учрашувини ҳам, айнан “Қизилқум” жамоасига қарши кечган учрашувда ўтказганди. Дебют учрашувидан сўнг, жамоанинг икки учрашувида заҳирадан майдонга тушган Одил, ҳисобдаги 4-учрашувида ёшилигида муҳлислик қилган жамоаси “Навбаҳор”га қарши илк дақиқаларданоқ майдонга чиқади. Наманганда бўлиб ўтган учрашувда жамоа мавсумдаги энг ёрқин ўйинларидан бирини ўтказганди. “Пахтакорчилар”нинг 3:0 ҳисобидаги ғалабалари билан якунига етган баҳсда, Одил 90-дақиқа давомида майдонда тўп сурганди. Иккинчи давра арафасида Валерий Непомняший “Пахтакор”ни тарк этади ва бўш қолган ўринни Равшан Ҳайдаров эгаллайди. Кузмич даврида 5 учрашувда майдонга тушган Одил, Равшан Ҳайдаров қўл остида 8 учрашувни бош жамоа таркибида ўтказади. “Вобкент”га қарши кечган кубог ўйинида эса жамоадаги биринчи голини нишонлайди. Одилни мавсум давомида кўрсатган ўйини янги шакилланаётган Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамовни назаридан четда қолмайди. Олимпиячиларимизни жорий йил бошида Киевда ташкиллаштирилган дастлабки йиғинидаёқ, Абрамов “Пирло”га терма жамоанинг етакчси футболчиси сифатида қарай бошлайди. Тожикистонлик тенгқурларига қарши Олимпия терма жамоаси таркибида дебют учрашувини ўтказган Одил, шу йилнинг ёз ойида бўлиб ўтган қитъа чемпионатида ҳам қатнашиши мумкин эди. Бироқ Рауф Инилеев ва Вадим Абрамовлар келишган ҳолда, Одилни қитъа чемпионатига эмас, олимпиачиларни Германияда ташкиллаштириладиган ўқув-машғулотларига юборишга қарор қиладилар. Одилни Талгатович назарига тушишига уни Ўзбекистон чемпионатида намойиш этаётган ёрқин ўйинлари бўлганди. 13-октябрьга келиб Одил миллий терма жамоаси сафида Хитой Тайпейи терма жамоасига қарши дебют учрашувини ўтказди.
|
Категория: Новости Футбола |
Просмотров: 1179 |
Добавил: shavkat88
| Рейтинг: 3.5/2 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|