Халқаро Молиявий Банкнинг ҳар йили бўлиб ўтадиган эстетика комиссияси йиғини доирасида швейцариялик молиячилар танилган валюталар ичида қайси бири энг чиройли эканлигини аниқлаш бўйича танлов уюштирдилар. Бу ўзига хос танловда 50 дан кўпроқ «иштирокчи»лар қатнашдилар, деб хабар беради ICTV. Бу танловнинг экспертлари валюталарнинг эстетик жиҳатдан безатилишига, тўлов имкониятларига ва банк операцияларидаги иштирокига эътиборни қаратдилар. Яна валюталарда экс эттирилган тарихий жиҳатларга ҳам аҳамият берилди. Бундан ташқари, бу танловда иштирок этаётган барча пулларнинг яроқлилик жиҳатлари ҳам назардан қочирилгани йўқ. Хулоса шу бўлдики, Украина гривнаси Англия фунт-стерлинги ва Латвия латидан устунлик қилиб, дунёдаги энг чиройли валюта деб тан олинди. Канада доллари эса жудаям юпқа деб топилди. Дунёдаги энг чиройли валютадан кейин астралия доллари ҳам чиройда иккинчи ўринга сазовор бўлди. Учинчи ўринда евро, кейинги ўринларни болгар леви ва Америка доллари эгаллади. Россия валютасига саккизинчи ўрин насиб этди.