20 июль куни Баҳодир Давлатов шогирдлари «Дўстлик» стадионида «Хоразм» билан назорат учрашуви ўтказиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнадилар. Муборакликларнинг тўпини Ботир Қодирқулов киритди.
Урганчликларнинг голларига эса Рустам Қурбонбоев муаллифлик қилди. «Машъал» таркибига ушбу ҳафтада «Қизилқум»нинг украиналик ҳимоячиси Андрей Ерохин келиб қўшилди. *** Иккинчи даврага тайёргарликни Дукентда ўтказаётган Рауф Инилеев шогирдлари биринчи лига вакили «Спартак» ва «Сўғдиёна» клубларига қарши назорат учрашувларини ўтказишди. Ҳар икки ўйинда ҳам бухороликлар ғалаба қозонишди. Қуйи лига вакилига қарши бўлиб ўтган ўйинда 1:0 ҳисоби қайд этилди. Тўпни жамоада кўрикдан ўтаётган украиналик ҳужумчи Александр Степанов киритди. Жиззахликларга қарши кечган ўйин эса 3:1 ҳисобида якунланди. «Бухоро»нинг голларига Лочин Солиев (иккита) ва Сергей Каримовлар муаллифлик қилишди.