НЕСТЕРОВНИНГ ДЕБЮТИ ЯҚИН 3 КУНДАН СЎНГ... Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Игнатий Нестеров янги жамоаси "Бунёдкор"даги дебютини яна 3 кундан сўнг нишонлаш имкониятига эга. Бу ҳақда тошкентликлар бош мураббийи Луиз Фелипе Сколари маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Нестеров клуб машғулотларида тер тўкиб меҳнат қилмоқда ва шундай ишлашда давом этса, "Пахтакор"нинг собиқ дарвозабони 25-июл куни "Шўртан"га қарши учрашувда майдонга тушиши ҳам мумкин.
25-июл куни Нестеров собиқ жамоадоши, ҳозирда Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Асрор Алиқулов билан тўқнаш келиши, мазкур ўйиннинг интригасини янада кучайтириши табиий.