Статистика |
XOZIR SAYTDA 7 MEXMON 7 FOYDALANUVCHI 0 |
|
| | |
| Главная » 2009 » Июль » 17 » Машҳурлар
|
Машҳурларнинг қизиқишлари ҳам машҳур бўларкан-да!
Машҳурлар ҳамма даврларда омманинг диққат марказида бўлиб келишган. Уларнинг киядиган кийимидан тортиб, минган машинаси-ю, шахсий ҳаётигача жамоатчилик эътиборида. Айниқса сиёсатчилар, аниқроғи, давлат раҳбарларининг «сир»лари барча учун бирдек қизиқ. Келинг, яхшиси, йўлбошчиларнинг қизиқишлари билан танишиб кўрамиз.
ТАБО МБЕКИ
Африка давлатларидан ЖАР аҳолиси интернетга боғланиб қолгани билан машҳур бўлса, унинг президенти Табо Мбеки аҳолисидан ҳам ўтказади. Интернетга «ошиқ» Табо Мбеки тармоқдаги бир блогни бошқаради. 2000 йилнинг апрелида Мбеки тармоқ орқали ВИЧ вируси ОИТС касаллигини келтириади, деган ғояни ташвиқ қилаётган бир гуруҳ тадқиқотчиларни ҳимоя қилади ва бу ҳаракати билан рақибларининг кескин танқиди остида қолади.
УГО ЧАВЕС
Кўпчилик ўйлагандай, Уго Чавес ҳарбий хизматга сиёсат ёки хизмат пиллапояларидан кўтарилиш учун эмас, ўзини спортга, тўғрироғи, бейсболга бўлган қизиқишини амалга ошириш учун борган эди.
«Аскар бўлишимнинг асл сабаби, чекка қишлоқлик оддий бир болакайнинг пойтахтга келиб, бейсбол орқали машҳур бўлиш орзуси эди» дейди у. Уго Чавес Венесуэлланинг маркази Каракасга келади, аммо спорт усталарининг назарига тушмайди. Бейсбол майдонида югуришдан кўра мамлакатни бошқариш қизиқарлироқ туюла бошлайди, хизматни аскар сифатида ўтайди. Каракасдан қайтгач сиёсат оламига шўнғийди, аммо бейсбол майдонида югуришдан воз кечолмайди.
ҚИРОЛ АБДУЛЛА-2
Агар «бошни айлантирадиган даражада тезлик билан юрадиган автомобил ёки жуда баланддан учадиган самолётдан сакраш имкони бор» деб эшитиб қолгудек бўлсангиз, Иордания қироли шу атрофда эканлигига шубҳа йўқ. Иорданиянинг махсус қироллик кучларининг собиқ командири Абдулла 2 шунга ўхшаш хавфли қизиқишларнинг ишқибози. У бундай ишларни амалда ҳам бир неча бор қўллаб кўрган. «Совча» вертолётларида учиб, бир неча бор парашютдан ҳам сакраган.
ЖАК ШИРАК
«Агар Жак Ширак сиёсатчи бўлмаганда, албатта сумо курашчиси бўларди» дейишади.
Франция сиёсатчиси япон курашининг ашаддий ишқибози. У ўзига Япониядан жўнатилган курашлар тасвирини қайта-қайта мексиканча пивони симириб томоша қилишни ёқтиради. Айтгандек, мексиканча пиво ичиш унинг иккинчи қизиқиши.
Жак Ширак Францияда чоп этиладиган бир спорт газетасига берган интервьюсида келгуси ҳаётида сумо курашчиси бўлиш истагида эканлигини айтиб ўтган экан. Франциядан яна бир чемпион чиқса ажабланманг.
СИЛЬВИО БЕРЛУСКОНИ
Италиянинг собиқ раҳбари Берлускони мусиқанинг ҳақиқий шайдоси. У гитара, пианино, контрабасни жуда яхши чалади. Сильвионинг айтишича, у университетдаги ўқишига пулни турли жойларда мусиқа асбобларини чалиб топган экан. У ҳатто Мариона Пичелло ижросидаги неополитанча қўшиқларга матнлар ҳам ёзиб берган.
Кейинги пайтларда тиконли ўсимлик яъни кактуслар ўстириш билан шуғулланади. Янги вилласида кактусларнинг сони 500 дан ошиб кетган.
ДЗЮНЪИЧИРО КОИДЗУМИ
Кўп йиллар давомида Дзюнъичиро Коидзуми сиёсатчилар орасида оммабоп бўлмаган ғоялар ҳамда ғалати ташқи қиёфаси билан машҳур эди. 2001 йилнинг апрель ойида Японияда бош вазир даражасигача кўтарилгач эса у ўз қизиқишларини амалда тадбиқ эта бошлади.
Элвис Преслининг қўшиқларига шайдо вазир унинг 25 та қўшиғини жамлаган СД чиқариб, устига Элвис билан бирга ўзининг ҳам суратини қўйганди.
«Элвис ХХ асрда яшаган энг буюк мусиқачи» дейди у ўзининг севимли юлдузи ҳақида.
200 минг нусхада, айнан Коидзумининг ўзи танлаган қўшиқлар билан чиққан дискдаги барча қўшиқларни у ижро этиб бериши ҳам мумкин. У ҳатто Элвиснинг бронзадан ясалган ҳайкалини Токио марказида қурдиришнинг харажатини ҳам ўз гарданига олган. Ана шунақа!
КИМ ЧЕН ИР
Шимолий Корея аҳолиси собиқ йўлбошчисининг кинога бўлган муҳаббати эса ҳаммасидан ошиб тушади. Маълумотларга кўра, унда 10 мингдан ортиқ кинофильмлар жамланмаси бор. Улардан энг севимлилари «Жеймс Бонд»нинг барча қисмлари ва «Чўқинтирилган ота» фильмлари, Даффи ўрдакчаси ҳақидаги мультфильмлар ҳамда қўрқинчли фильмлар жамланмасидир.
Шунингдек, Ким Чер Ир «Оскар» мукофотига сазовор бўлган барча фильмларни сотиб олади. Элизабет Тейлорнинг плакат ва суратларини йиғиш ҳам унга ёқаркан.
Ким Чен Ирнинг кинога бўлган қизиқиши шунчалик кучли эканки, актёрларга ҳам ўз таъсирини ўтказган. 1978 йилда Жанубий Кореялик актриса Чой Юн Хи ўғирланиб, Пхеньянга жўнатилган, у ерда эса уни Шимолий Корея йўлбошчиси кутиб олганди. Кўп ўтмай унинг эри, режиссёр Шинь Сон Ок ҳам ўғирланиб, беш йил давомида уларга кўришишга рухсат беришмайди.
Айтишларича, Ким Чен Ир қилган ишидан пушаймон бўлиб, актриса оиласидан кечирим сўрайди ва ўзи ҳақида кино олишни илтимос қилади. Улар 1986 йил, то Fарбга кўчиб кетгунларига қадар у ҳақида бир нечта фильмни суратга туширган эканлар.
Сарбон юз марталаб давлат киностудияларига бориб, 100 қисмли, Шимолий Корея тарихи ҳақидаги фильмга продюсерлик ҳам қилган экан.
Машҳурларнинг қизиқишлари ҳам машҳур бўларкан-да!
|
Категория: QIZIQARLI |
Просмотров: 1154 |
Добавил: JAVOXIR
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|