Mўмин Орипов янги фильм устида ишлаётганидан кўплаб мухлисларнинг хабари бор эди. "Қалбаки дунё" номли ушбу фильм ҳали ниҳоясига етмаганди. Афсус, фильм бош қаҳрамони ва асосчисининг вафот этиши, фильм режиссёри Жавлоннинг автоҳалокатдан сўнг шифохонага тушиши ушбу фильм тугалланишига тўсқинлик қилди. Маълумотларга қараганда, айни пайтда ушбу кинокартинани охирига етказишни актёр Алишер Узоқов ўз бўйнига олган. Бош ролларни Мўмин ва Нигора талқин этган бўлиб, фильм инсон қалбини ларзага келтирувчи кадрларга жуда бой. Фикримизча, "Қалбаки дунё" йилнинг энг кассабоп фильми бўлади!