Статистика |
XOZIR SAYTDA 6 MEXMON 6 FOYDALANUVCHI 0 |
|
| | |
| Главная » 2009 » Июль » 1 » Нилуфар Усмонова
|
Нилуфар Усмонова «Хайр бевафо» номли қўшиғи собиқ эрига аталганини тан олди
- Нилуфар Усмонова 7х7 нашри мухбири билан суҳбатда «Хайр бевафо» номли қўшиғи собиқ эрига аталганини тан олди. «Энг аввало, шеърнинг матнига, сўзларнинг кучига, оҳангдорлигига эътибор бераман. Менинг кўшиқларимни тинглаган мухлисларим эрига бағишлаб айтяпти деб ўйлайди. Ваҳоланки, уларнинг бу хулосаси нотўғри. Турмуши бузилган аёл «Ёр», «Бир кунинг бахш эт» ёхуд «Таслим бўлдим» деб куйласа турмуш ўртоғига атаб куйлаган бўлмайди-ку. Тўғри, тан оламан биттагина «Хайр бевафо» номли қўшиғим унга аталган. Бошқа қўшиқларимнинг ўз тарихи ва ўз эгаси бор», - дейди хонанда. Унинг айтишича, оиласи бузилган аёл ёки эркак учун ҳаёт тўхтаб қолмайди, у яшайди. «Мен оиласи бузилган аёлларни қораламайман. Уларнинг тақдири, пешонаси шунақа бўлса нимаям қиларди. Баъзи бировлар инсон тақдирини ўз қўли билан яратади, дейди. Лекин, инсоннинг пешонасидаги, тақдиридаги ёзиқларни Яратган Эгамдан бошқа ҳеч ким билмайди ва ўзгартиролмайди. Инсон тақдирини ўзгартириш учун эмас, бахтли бўлиш, севган инсони билан бирга бўлиш, яхши кўрган касби билан шуғулланиш учун ҳаракат қилиши, курашиши керак. Нима кераги бор турмушим бузилди, энди мен яшашни истамайман, ўламан деб айюҳаннос солишнинг. Фарзанди йўқлар фарзандни, турмуши бузилганлар бахтини Яратгандан сўраса албатта эришади. Мен авваламбор тинч-фаровон яшаётган юртимизга кўз тегмаслигини, ҳамма бахтли яшашини сўрайман. Ундан кейин ўзим ҳам мўмин-қобил йигитга турмушга чиқиб кўпгина фарзандли бўлишни, уларни камолини кўриб бахтли бўлишни», - таъкидлади Н.Усмонова.
|
Категория: ШОУ-Бизнес |
Просмотров: 1795 |
Добавил: JAVOXIR
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|