Статистика |
XOZIR SAYTDA 6 MEXMON 6 FOYDALANUVCHI 0 |
|
| | |
| Главная » 2009 » Июнь » 27 » QIZIQ
|
ДУНЁНИНГ 10 НАФАР ЭНГ БОЙ ИШ БОШҚАРУВЧИЛАРИ «Forbes» журнали дунёнинг энг бой иш бошқарувчилари (ижрочи директор) рейтингини эълон қилган.
Рейтингда биринчи ўринни америкалик миллиардер Уоррен Баффет 52 миллиард доллар маблағи билан эгаллаб турибди. У «Berkshire Hathaway» молиявиф холдингини, шунингдек, бир нечта компанияларни, жумладан, «Geico» суғурта компаниясини ва «Borsheim» заргарлик фирмасини ҳам идора қилади.
Иккинчи ўринда йирик пўлат компанияси «ArcelorMittal»нинг президенти, ҳинд миллиардери Лакшми Миттал 32 миллиард доллар бойлиги билан банд этган. Учинчи ўринда Лас-Вегасдаги казинолар ва меҳмонхоналар тармоғи хўжайини Шелдон Адельсон турибди. У айни пайтда директорлар кенгашидан чиқиб, «Las Vegas Sands» компаниясининг бош директорлигини эгаллаган. Журналда унинг умумий бойлиги қиймати 28 миллиард доллар миқдорида баҳоланган. Тўртинчи ўринда «CEO» холдинги эгаси Бернар Арно ҳам бор. Бешинчи ўринни «Oracle» тадбиркорлик фирмасини 1977 йилдан буён бошқариб келаётган ва бойлиги 26 миллиард долларга баҳоланган Лоуренс Эллисон эгаллаган.
Олтинчи ўринни «Reliance Industries» молиявий директори Мукеш Амбани 20,1 миллиард доллар маблағи билан банд этган. Кейинги ўринни Мукеш Амбанининг кичик укаси Анил Амбани 18,2 миллиард доллар маблағи билан эгаллаган.
Саккизинчи ўринни 17,2 миллиард доллар маблағи билан Майкл Делл эгаллаган. У «Dell» компаниясининг бош директоридир. Бундан бир неча муддат унинг ўрнини Кевин Роллинз эгаллаган эди, аммо «Dell« бозорда унинг «Hewlett-Packard» компаниясини ортда қолдирди ва акциялари 5 фоиз қимматга сотилди.
Ҳиндистонлик тадбиркор Азим Премжи Деллга жуда яқин турибди. Унинг бойлиги 17,1 миллиард долларга баҳоланган. У Ҳиндистондаги яккаю ягона информацион технологиялар компанияси «Wipro»нинг хўжайинидир. Кучли ўнликни «Koch Industries» компанияси бошлиғи Чарльз Кох 17 миллиард доллар маблағи билан якунлайди.
|
Категория: QIZIQARLI |
Просмотров: 1225 |
Добавил: JAVOXIR
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|