Статистика |
XOZIR SAYTDA 1 MEXMON 1 FOYDALANUVCHI 0 |
|
| | |
| Главная » 2009 » Июнь » 13 » Чекувчилар бронхити
20:35 Чекувчилар бронхити |
Бронхит - бу бронхлар шиллиқ қаватининг яллиғланиши бўлиб, нафас йўлларининг нозик, шиллиқ ҳосил қилувчи ички шиллиқ қават фаолиятининг бузилишидир. Бронхит билан касалланган одам учун нафас олиш қийинлашади, шиллиқ қават таьсирланади ва кўп миқдорда шиллиқ ишлаб чиқара бошлайди. Брохитда энг кўп кузатиладиган касаллик белгиси - йўталдир. Бронхит ўткир ва сурункали бўлиши мумкин. Ўткир бронхит тез ривожланади, касаллик белгилари оғир бўлиши мумкин. Лекин бир неча ҳафтада ўтиб кетади. Кўп холларда ўткир бронхитнинг сабабчиси вируслар ҳисобланади. Сурункали бронхит ўрта ва оғир кечади ва узоқ вақт - бир неча ой ва ҳатто йилларгача давом этиши мумкин. Сурункали бронхит билан касалланган одамлар ўпка ва нафас йўллари бактериал инфекциясига сезувчан бўлишади. Уларнинг кўпчилиги бу бактериялар билан доимий равишда инфекцияланган бўлади. Пневмония чекувчилар орасида энг кенг учрайдиган касаллик ҳисобланади. Касаллик белгилари Сурункали бронхит шамоллаш ва иситмадан ташқари, ойнинг кўп кунлари балғамли йўтал, ҳансираш, нафас етишмаслик белгилари билан кечади. Сурункали бронхит билан касалланган одамлар шамоллаш ва нафас йўлларининг бошқа касалликлари билан тез-тез касал бўлишади ва тузалиш даври ҳам узоққа чўзилади. Ҳансираш, нафас етишмаслиги, ва йўтал кундалик ҳаёт тарзига айланади. Нафас олиш қийинлашиб боради. Чекиш ва бронхит Тамаки тутуни сурункали бронхитнинг 80 фоизгача сабабчиси ҳисобланади. Чекиш ўпкага турли хил салбий таъсир кўрсатади. Масалан, нафас йўллари киприкчаларини ишдан чиқаради - фалажлайди. Бунинг натижасида нафас йўллари шиллиқ қаватининг чекиш натижасида ҳосил бўладиган қолдиқ моддалардан, ирритантлардан ва ортиқча шиллиқдан тозаланиши тўхтайди. Вақт ўтиши билан тамаки тутунидаги зарарли моддалар нафас йўлларига доимий равишда таъсир кўрсатиб боради. Бу эса ўпка ва нафас йўлларининг эмфизема, ўпка саратони каби жиддий касалликларини юзага келиш хавфини оширади. Чекиш, шунингдек, шиллиқ ҳосил қилувчи безларни катталаштиради ва кўп миқдорда шиллиқ ишлаб чиқаришига олиб келади. Сурфактант – альвеола ва бронхиолаларни кенгайтирувчи моддани фаолсизлантиради. Тамаки тутунида заҳарли заррачалар ва кимёвий моддалар бўлиши билан бирга улар чекувчини сурункали равишда йўталишга олиб келади. Сурункали бронхитнинг олдини олиш ва даволаш Бунинг учун чекишнинг асосий сабабчиси бўлган чекишдан воз кечиш керак, агар бунинг иложи бўлмаса чекишни камайтириш лозим. Сурункали бронхитни даволашга қаратилган асосий тадбирлардан бири нафас йўлларини очиш ва унинг фаолиятини тиклашдир. Бу нафас йўлларида шиллиқ тўпланишидан ва инфекция ривожланишидан ҳимоя қилади. Сурункали бронхитни даволашда кенг ишлатиладиган дори воситаларидан – теофиллин (теофил) ҳисобланади. Теофил бронходилятатор бўлиб, у бронхларни кенгайтиришдан ташқари, нафас йўлларининг ортиқча шиллиқдан тозаланиш клиренсини оширади, яллиғланишни бостиради, ҳансираш ва нафас етишмаслик белгиларини камайтиради.
|
Категория: FOYDALI MASLAHATLAR |
Просмотров: 1528 |
Добавил: _SHERZOD_
| Рейтинг: 4.5/2 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|