Уйғониш даврида Италияда қорачиқлари катта аёллар «мода» бўлишган. Италян аёллари кўзларига заҳарли беладонна ўсимлиги шарбатини томизишган ва қорачиқларини керакли даражагача кенгайтиришган.
* * *
Непалда яшовчи шерплар қабиласи аҳолисининг қонида гемоглобин миқдори одатдаги инсонларга нисбатан 20 фоиз кўпроқ. Айнан шу хусусияти билан улар баланд тоғ шароитида қийналмай яшашади.
* * *
Франциянинг Грас шаҳарчаси (жаҳон парфюмерияси пойтахти) да атиргулнинг «Сантифолия» нави етиштирилади. Бу атиргул шуниси билан машҳурки, унинг япроқлари роппа-роса 100 та.
* * *
Эфиопиянинг мурси қабиласида туғилган қизнинг пастки лаблари ичига сопол ўйинчоқ қўйишади. Қизалоқ улғайиши билан сопол идишча ҳам катталашаверади. Турмушга чиқиш чоғида қизнинг лаби ичидаги сопол ликобча ҳатто 15 см диаметргача етади.
* * *
Таиландликларнинг фикрича, Будда худосига ёқадиган уч ёқимли ифор — сандал, жасмин ва атиргул ҳидларидир.
* * *
Корейс ошхонасининг энг тансиқ таоми — сиркада пиширилган ит териси. Камбожада эса ёғда қовурилган ўргимчакларни севиб ейишади. Африкадаги пакот қабиласи термитларни хуш кўради. Улар термитларни шундоғлигича, пишириб, қуритиб, қовуриб, қайнатиб истеъмол қилишади. Қуритилган термитлар таркибида 45 фоиз ёғ ва 40 фоиз оқсил бор.
* * *
Хитойликнинг фикрича, акула сузгичларидан тайёрланган шўрва эркак мижозини кучайтиради. Барча императорлар ушбу рецептдан фойдаланишган.
* * *
Нега апельсин ва сабзи зарғалдоқ рангда-ю, бодринг яшил тусда, ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Гап шундаки, апельсин ва сабзининг пўстида каротин моддаси бор. У зарғалдоқ ёки қизил тусда бўлади. Бодринг пўстидаги хлорофилл эса яшил рангда.
* * *
Афсонавий футболчи Гарринчанинг 11 та қизи бўлган.
* * *
Леонардо да Винчи тақаларни осонлик билан синдира олган. У шунингдек яхшигина қиличбоз, сузувчи, чавандоз ҳам бўлган.
* * *
Бугунги кунда дунёдаги энг қиммат картина Питер Пауль Рубенснинг «Гўдакларнинг саваланиши» полотносидир. 2002 йилда ушбу картина «Сотби» аукционида 75 миллион долларга пулланган.
* * *
Америкалик сузувчи Марк Спиц 1972 йил Мюнхенда ўтказилган ёзги олимпия ўйинларида такрорланмас натижага эришган: у 7 масофада 7 та олтин медални қўлга киритган ва 7 жаҳон рекордини ўрнатган.
* * *
Ҳар йили дунёда 40 минг тонна эскирган уяли телефонлар ва унинг батареялари ахлатга ташланади.
* * *
Денгиз лайнери 1 галлон (3,78 л) дизель ёнилғиси ёққанда бор-йўҚи 6 дюйм (15,24 см) масофага силжийди.
* * *
Ҳозир жаҳонда 580 миллион киши интернетдан фойдаланади ва уларнинг сони ҳар йили 4 фоизга кўпаймоқда.
* * *
Нейтрон юлдузлар таркиб топган моддани чой қошиққа солсангиз, унинг оғирлиги 110 миллион тоннага тенг бўлади.
* * *
Телефонни ихтиро қилган Александр Белл ҳеч қачон ойиси ва хотинига қўнғироқ қилмаган: улар гунг бўлишган.
* * *
1 долларликни центларга майдалашнинг 293 хил усули бор.
* * *
Динамит тайёрлаш учун АҚШда ерёнҚоқдан, Россияда соядан фойдаланилади.
* * *
Ўпишиш жараёнининг илмий номланиши — филематология.
* * *
Фойдаланиш мумкин бўлган энг катта сон центильон деб аталади. 1 дан сўнг 600 та ноль бор. Ундан 1852 йилда илк марта фойдаланилган.
* * *
15 миллион 700 минг 3 та Т моделдаги «Форд» автомобиллари ишлаб чиқарилган. Уларнинг барчаси қора тусда бўлган.
* * *
Геометрияда бор-йўғи бешта тўғри кўпбурчак бор: тетраэдр, куб, октаэдр, додекаэдр ва икосаэдр.
* * *
Агар 1 дан 100 гача бўлган сонлар кетма-кет қўшиб чиқилса 5050 ҳосил бўлади.
* * *
Битта 75 ваттлик лампочка 3 та 25 ваттликдан кўра кўпроқ ёруҚлик таратади.
* * *
Целсий шкаласи бўйича 5000 даражагача қиздирилган темир газга айланади.
* * *
21978 тўртга кўпайтирилганда ўзига тескари сон — 87912 ни ҳосил қилади.
* * *
Генри Фордга 1 миллионта автомобиль ишлаб чиқариш учун 1917 йилдан 1924 йилгача — етти йил талаб қилинган. 10-миллионинчи автомобилни бу воқеадан 132 кун ўтиб нишонлаган.
* * *
Бир миллиард сония тахминан 37 йилга тенг.
* * *
Абсолют тоза олтин жуда юмшоқ бўлади. Уни ҳатто қўл билан эзиш мумкин.
* * *
Олмос кислотада эримайди. Уни бузиши мумкин бўлган ягона нарса — юқори ҳарорат.