Саркарда Александр Македонский ўз қўшинининг 30 минг аскарини юзидан таний олган.
Э.Гаон деган киши ўзи ўқиган 2500 та китобни ёддан билган.
Археолог Р.Шлиман шуғулланиб-шуғулланиб, шу даражага етганки, навбатдаги янги чет тилини ўрганиш учун 6-8 ҳафта кифоя қилган.
Юқори даражадаги силлиқловчи уста 0,6 микрон қалинликдаги нуқсонни ҳам аниқлай олади.
Газламачи уста эса қора рангнинг 100 дан зиёд тусини ажрата олади.
Вольфганг Моцарт Ватикандаги черковда бир марта Аллегрининг кўповозли диний қўшиғини тинглаб, ўша тундаёқ унинг нотама-нота тўғри келадиган мусиқий нусхасини ёзиб ташлаган.