«Қоракўз бўй-бўй, қоракўз бўй-бўй». Бу қўшиқни эшитганингиз заҳоти дарров кўз олдингизда «Сардор»даги қувноқ, ҳазилкаш хоразмлик курсант жонланса керак. Демак, унинг ижрочисини ҳам танийсиз: Таниқли режиссёр Баҳодир Йўлдошев ва ўзбек дубляж санъатига ўзининг беқиёс хиссасини қўшган Рима Аҳмедова (оҳирати обод бўлсин)нинг ўғли Бобур Йўлдошев. Туғилган йили: 1979, 16 январь
Маълумоти: Санъат институтининг драма- киноактёрлик факультети
Иш жойи: Ўзбекистон ёшлари театри
Севимли актёрлари: Обид Юнусов, Ҳожиакбар Нурматов, Мурод Ражабов, Эркин Комилов
Ҳорижда: Ал-Пачино, Марлон Брандо, Гарри Оулдмент
Қизиқиши: классик адабиётларни ўқиш ва яхши киноларни томоша қилиш
Севимли адиби: Харуки Мураками, Ж. Зюзькинд.
Илк роли: 9 ёшида Юрий Бзаровнинг «Туш сотувчиси» фильмида суратга тушган.
2002 йил: Москвада ўтказилган «Аср ёшлиги» халқаро фестивалида «Қабоҳат тузоғи ХХI» спектаклидаги Лут роли учун «энг яхши эркак роли» дипломи билан тақдирланган