Статистика |
XOZIR SAYTDA 1 MEXMON 1 FOYDALANUVCHI 0 |
|
| | |
| Главная » 2009 » Май » 30 » BU QIZIQ
|
Ажабтовур ананалар
Сайёрамиздаги энг ғаройиб ва қизиқарли байрамлар, анъаналар ҳақида нималарни биласиз? Қуйидаги маълумотлар бу борадаги билимингизни бойитиши шубҳасиз.
Холи-ранглар фестивали (Ҳиндистон). Афсонага кўра, шу куни Холика исмли иблис гулханда ёндирилган экан. Ой тўлганида икки кун мобайнида нишонланадиган бу байрамда ҳар жойларда гулхан ёқилиб, ёвуз кучлар қувилади. Эртаси тонгда эса энг қизиғи бошланади: одамлар кўчага чиқиб бир-бирига бўёқли: қизил, яшил, кўк, сариғ сувлар шунингдек, ранг кукинини сепишади. Ранг-баранг кўчалар, рангли одамлар, куй-қўшиқ, бу кунларнинг файзи бошқача бўлади.
*ПОМИДОР БАЙРАМИ (ИСПАНИЯ)
Испаниянинг Бунол шаҳрида августнинг охирги ҳафтасида "помидор жанги" ўтказилади. "Уруш" нинг қоидаси оддий – ким дуч келса аямай помидор билан ураверасиз. Жанг роппа-роса бир соат давом этади. На ғолиб, на мағлуб бор, бу байрам томат шарбати билан тўлдирилган бассейнда чўмилиш билан якунланади. Шаҳар эса "қонли уруш" дан кейинги майдонга ўхшаб, кўчалар қип-қизил ботқоққа айланди.
*ПОНЧА БАЙРАМИ (КОЛУМБИЯ)
Нобсо шаҳрида ўтказиладиган бу байрам маҳаллий дизейнерларнинг маҳсулотини тарғиб қилиш мақсадида уюштирилган. Пончо-ўзига хос ёпинчиққа ўхшаш миллий кийим тикиш билан кўпчилик нобсоликлар шуғулланишади. Байрам куни юзлаб колумбиялик эркаклар фақат бош суқиш учун тешиклари бор узундан-узун панчони ёпинганча кўчалар бўйлаб юриш қилишади.
*МАЙМУНЛАР БАЗМИ (ТАЙЛАНД)
Маймунлар Лоп-Бури музофотига сайёҳларни жалб этувчи асосий восита бўлганлиги учун ҳам бу жониворлар доим иззатда. Йилда бир марта уларни ўрмонлардан йиғиб келиб, Рам худоси шарафига ўтказиладиган катта базмнинг тўрига ўтқазадилар. Диаметри 12 метрлик стол усти банану шириниликлар, "маймунлар боп" таомларга тўлиб кетади. Ушбу тантанада ҳар йили ўртача уч тонна таом муҳтарам меҳмонлар томонидан паққос туширилади.
*ПИШЛОҚДА СИРҒАНИШ (БУЮК БРИТАНИЯ)
Глостеришир графлигида тайёрланадиган ажойиб пишлоқни нафақат ейиш, балки бутунлигича устига ўтириб чанғи ўрнида учиш мумкин. Айни шундай мусобақа ҳар йили Брокворте шаҳрида ўтказилади. 30 май санасида ўтказиладиган бу байрам ҳавфдан ҳоли эмас: ҳар сафар мусобақадан кейин 10-15 та иштирокчи госпиталга тушади. Ахир 7 килоли пишлоқда пастга қараб сирғанишни аварияларсиз амалга ошириш осонмас.
*ҚИШЛОҚИЛАР ЩЙИНИ (АҚШ)
Байрам дастурига тарвуз уруғини ким узоққа туфлаш, дудланган чўчқа туёқлари билан жанг қилиш каби ақл бовар қилмас мусобақалар киритилган. Щйиннинг энг қизиқ жойи эса охирида. Одамлар қизил-лойга ўзини ташлаб, маза қилиб думалайдилар…
|
Категория: QIZIQARLI |
Просмотров: 1012 |
Добавил: JAVOXIR
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|