Туғилган санаси: 1984 йил 18 октябр Туғилган жойи: Мумбай, Ҳиндистон Касби: Актриса Актриса ҳақида қисқача: Мумбай шаҳрида дунёга келган Фрида 2005-2008 йилларда она юртидаги ELITE MODEL MANAGEMENT INDIA мода агентлигида модел сифатида фаолият юритган. 2006-2007 йилларда FULL CIRCLE ТВ-шоу иштирокчиси бўлган. Илк маротаба суратга тушган фильми - «Харобадан чиққан миллионер» (2008). «Харобадан чиққан миллионер» оламшумул шуҳрат қозониб, 8та (!) «Оскар»га сазовор бўлгач, картинада бош роллардан бирини ижро этган актриса Фрида Пинто ҳам омма эътиборига тушди. Мазкур йилда Фрида «Дунёнинг энг гўзал инсонлари» рўйхатига киритилди. Эндиликда бу ҳинд актрисаси Мишель Обама, Холли Берри, Жорж Клуни, Кристина Агилера ва Анжелина Жолилар сингари машҳур. Уни дунё танийди. Қизиқ, Фрида Пинтонинг ғалабаси Ҳиндистоннинг бошқа гўзалларини қай аҳволга солиб қўйди экан-а? Моника Триведи Фридани чин юракдан қутлади, аммо гап орасида бу қизни олдинда жуда узоқ ва мураккаб йўл кутаётганлигини таъкидлашни унутмади: «Фрида ғоят мафтункор, лекин айни дамда унга омад кулиб боққанини эътироф этмасдан илож йўқ. У керакли вақтда керакли жойда ҳозир бўла олди. Фикримча, Фридани етук актриса дейишга ҳали бироз эрта. Орадан бир-икки йил ўтиб, у янада чирой очишига эса шубҳам йўқ». Актриса Муғда Годсе Фридани эришган ютуғи билан табриклар экан, ёш актриса ушбу муваффақиятга муносиб эканлигини тан олди. «Фрида Пинто «Дунёнинг энг гўзал инсонлари» рўйхатига киритилганидан хурсандман. Бу танлов тўғрилигига қўшиламан», деб ўз гапини якунлади Муғда. Ҳеч нарса ўз-ўзидан бўлиб қолмаслигига ишонадиган Ҳиндистон гўзали Пуджа Чопра Фрида ўзининг бу ғалабасига фақатгина меҳнати туфайли эришганига шубҳа қилмади. «Фрида ҳақида ҳозир ёки бундан кейин ҳам турлича фикрлар билдирилади, аммо нима бўлган тақдирда ҳам, бу қиз аллақачон одамлар қалбидан жой эгаллади. У биз кутмаган ишни амалга оширди. Мен унинг ролини томоша қилиб, қойил қолдим. Ишонаманки, бу муваффақият унга осон берилгани йўқ. Биз бу қизнинг ютуғидан фақат хурсанд бўлишимиз керак!». Актриса Манжари Фаднис эса шундай деди: «Бу воқеа Фриданинг ҳаётида туб ўзгаришларни содир қилади, албатта. Унга зафарлар тилаб қоламан, лекин менга қолса Фридани «энг гўзал инсонлар» рўйхатига киритмаган бўлардим. Чунки Мадхури Диксит ва Айшвария Рай Баччан сингари ундан-да малоҳатли аёлларимиз бор. Рўйхатда ана шундай аёлларнигина кўришни хоҳлаган бўлардим». Ўзи ҳақида атрофдагилар қандай фикр билдирганликларидан қатъи назар, Фрида Пинто омма эътиборини жалб қила олди. Бутун дунёдан табрикларни қабул қилар экан, актриса энди дунё юлдузлари нигоҳи унинг ижодида бўлишини яхши англади.
var container = document.getElementById('nativeroll_video_cont');
if (container) {
var parent = container.parentElement;
if (parent) {
const wrapper = document.createElement('div');
wrapper.classList.add('js-teasers-wrapper');
parent.insertBefore(wrapper, container.nextSibling);
}
}
|