Баҳром Ёқубовнинг “Зирапча” номли янги фильм Ўзининг кассабоп ва оммабоп фильмлари билан томошабинлар қалбидан жой олган режиссёр Баҳром Ёқубовнинг “Зирапча” номли янги фильм олаётганидан хабарингиз бўлса керак. Айни кунларда сёмка ишлари бошланган мазкур картинада “ўзбекистон юлдузлар” номга эга бўлган жамоа ўз ишини бошлаган. Шуни айтиш керакки, “Зирапча” комедия эмас, аксинча, ижтимоий драмадир. Севги, синов, шахс билан жамиятнинг ўзаро тўқнашувлари... буларнинг барчаси мазкур картинада ўз аксини топади. Мавзу жиҳатдан дунёдаги барча инсонларга тегишли бўлган, уларнинг ҳаётида ўз аксини топган ростгўй ва ҳақиқатгўй бўлиб яшаш нақадар қийинлигини фильм давомида кўриб гувоҳ бўласиз. “Байрам” студияси ҳамкорлигида тасвирга олинаётга бу фильмда Мурод Ражабов, Убайдулла Омон, Яйра Абдуллаева, Саида Раметова, Тохир Саидов, Алишер Узоқов ва Дианна Ягофаровалар таклиф этилган. Мустақиллик шодиёналарида премьераси бўлиши кутилаётган “Зирапча” ҳақиқий маънода шов-шувларга сабаб бўлади. 7x7
|