Гулсанам Мамазоитова 2010 йилнинг 22-27 январ кунлари "Истиқлол” санъат саройида ўзининг янги яккахон концертини тақдим этади. Унинг олдинги яккахон концерти 2008 йилда бўлиб ўтганди. Бир йиллик оралиқ танаффус чоғида хонанда фарзанди билан овора бўлиб қолди. Мана энди оилавий ишларини жой-жойига қўйиб бор вақтини ижодга сарфлаяпти. Янги концерт "Фалак мулки” деб номланади. Мамазоитованинг айтишича, бу йилги концерт катта шов-шувларга сабаб бўлиши шарт эмас, одамларга чинакам маънавий озуқа, маданий ҳордиқ улашишни ният қилган. Шу боис дастурга жалб қилинган энг кучли мутахассислардан айнан мана жиҳатларни инобатга олиб ижод қилиш вазифаси юклатилган. Режиссёр Саъдулла Абдуллаев концертда хонандани (2008 йилда) осмонга кўтарган эди (кран орқали). Бу йил қандай "каромат” кўрсатаркин? Бахтиёр Тўраев ички имкониятларини янада яхшироқ ишга солмаса, Озодбек Назарбеков, Сардор Рахимхон кабиларнинг концертига яратган декорациялари яна бир бор такрорланиб қолади! Концерт кунлари сотувга чиқарилжак "Фалак мулки” номли видео-альбомда хонанданинг янги клиплари ва янги қўшиқлари жамланади. Дарвоқе, энг қизиғи, Гулсанамнинг концертига чипта олиш учун нақд пулингиз камлик килаётган бўлса, қайгурманг, пластик карточкангиздан бемалол фойдаланишингиз мумкин!
|