Главная » 2010»Октябрь»30 » 1 ноябрь куни - «Бунёдкор»нинг чемпионлик тантанаси ўтказилади
22:35
1 ноябрь куни - «Бунёдкор»нинг чемпионлик тантанаси ўтказилади
1 ноябрь (душанба) куни "Жар” стадионида "Бунёдкор” бу йил қўлга киритган чемпионлик кенг нишонланади.
"Бунёдкор” футбол клубида анъаналарни қаттиқ ҳурмат қилишади. Жамоа қўлга киритажак ҳар бир соврин ҳамиша клуб мухлислари билан биргаликда кенг нишонланади. "Бунёдкор” мухлислар учун ўйнайди!” деган шиор ҳам шу боисдан бежизга эмас.
"Қалдирғочлар” жорий йилда қўлга киритишган Ўзбекистон 19-чемпионлигини нишонлаш юзасидан 1 ноябрь, яъни душанба куни оқшомда "Жар” стадионида узоқ йилларга эсда қоладиган тантаналар ташкил этилади. Ушбу байрамона маросим "Жар” стадионида ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати чорак финали доирасида соат 17:00да бўлиб ўтадиган Ироқ – Япония ўйинидан сўнг бошланади. Бу тадбирда жамоанинг барча аъзолари қатнашадилар.
Футбол шайдоларини уларга туҳфа этиладиган Ўзбекистоннинг уч карра чемпион жамоаси "Бунёдкор”нинг қатор эсдалик совғалари кутмоқда.
Биз барча футбол ишқибозларини ва оммавий ахборот воситалари вакиллари "Бунёдкор”нинг 1 ноябрь кунги маросимига лутфан таклиф этилишади!