Главная » 2014»Март»14 » 1 апрелдан Тошкентда совуқ сув учун тўловлар оширилади
00:12
1 апрелдан Тошкентда совуқ сув учун тўловлар оширилади
Тошкентда 1 апрелдан совуқ сув учун янги тарифлар жорий қилинади. "Сувсоз” ДУК маълумотларига кўра нархлар 10 фоизга ошади.
Кўпқавватли уйларда яшайдиган аҳоли учун ҳисоблагич бўлган ҳолда тарифлар 1 кубометр учун 266 дан 294 сўмгача ўсади, дея хабар беради корхона расмий сайти.
Канализация билан таъминланган хусусий уйларда эса совуқ сув учун тўлов ҳисоблагич бўлган ҳолда 193 дан 212 сўмгача ўсади (канализациясиз — 130 сўм).
Тарифлар ошиши электр энергияси ва бошқа манбаларнинг тарифлари ўзгаришига боғлиқ.