Нега энди ҳар гал сўровномани ўзбек санъаткорлари билан ўтказавериш керак? Ҳозир замон ривожланган бўлса… Интернет, телефон, факс… Хуллас, дунёнинг у чеккаси билан бу чеккаси бир қадам бўлиб қолган. sherlar.uz ашаддий мухлислари талабларига биноан савол билан хориж юлдузларига мурожаат қилдик (Чет тилларини сув қилиб ичиб юборган журналистларимиз учун юлдузлар билан тиллашиш унчалик муаммо туғдирмади).
Каран Жоҳар: – 1 апрел куни эди. "Қани, бир боплай-чи!” деб бирма-бир актёр ва актрисаларга қўнғироқ қила бошладим "Қўлимда зўр сценарий бор, бош ролни сенга бермоқчиман, фақат ҳеч ким билмасин, тез етиб кел!” Студия ўн дақиқада Болливуд юлдузлари билан тўлиб кетганини кўрсангиз эди! Бу шунчаки 1 апрел ҳазили эканини айтганимда, бечоралар роса кулишганди. Лекин ёлғоним эвазига ҳаммасига келаси фильмларимда биттадан роль ваъда қилишга мажбур бўлдим. Буни қарангки, ўтган хабарларда бирида Каран билан берилган суҳбатни унинг ўзи ҳам ўқиган экан. sherlar.uz гаҲиндистонда ҳам киралаётганини эшитиб қувониб кетдик. "Мен ҳақимда ўзбек тилида чиққан интервьюни ўқиб, бо-шим кўкка етди. Бундан кейин янгиликлардан биринчи бўлиб sherlar.uzни огоҳ қиламан” деб ваъда берди Жоҳар жаноблари.
Шоҳрух Хон: Шоҳрух Хонга қўнғироқ қилганимизда, у Амитабх Баччанникида ошда экан. Инглизчалаб гапира бошлаган эдик, у "Ўзбекча гапироуринг’’ деб соф анжан шевасида гап қотса бўладими?! "О-о, мени энг кўп чув туширган Кажол бўлади. Ярамас, шундай ишонтириб қўядики, қандай қилиб чув тушганингизни билмай қоласиз. Айниқса, 1 апрел куни ярим кечасиёқ ҳунарини бошлайди. "Сизнинг уйингизга бомба қўйилган, тезда у ерни тарк этинг!” дейди-ю, трубкани қўйиб қўяди. Ана энди кўринг, томошани! Бир оздан кейин ўзлари кириб келадилар "Бомба” хонимнинг. "Қалайсан энди, Шоҳрух, бопладимми?” деб. ‘‘Сила росданам Ўзбекистондан тилфон қиляпсилами? Яна бу Кажолнинг ҳалигиндақа ҳазили бўмасин...” Шоҳрух Хон тез орада Ўзбекистонга келишини ва sherlar.uz га (фақат бизнинг сайтга) махсус интервью беришни ваъда берди.
Леонардо ди Каприо: – Мени Жеймс Кэмерон чув туширган. "Титаник”нинг суратга олиниши бошланиш арафасида эди. Эртага съёмка деганда, Жеймс менга қўнғироқ қилиб: "Лео, узр, лекин Жек ролига бошқа актёр тайинланди” деса бўладими. ‘‘Ким у?!” деб бақирдим жаҳлим чиқиб. "Жеки Чан! У менга сен ролни умуман эплай олмаслигингни айтди”, деди режиссёр бамайлихотир. Шу куни роса алам қилди, кечаси билан Жеки Чанни ичимда боплаб сўкдим. Эртасига эса Жеймс қўнғироқ қилиб: "1 апрел қалай ўтди?” деди. Бу ҳаётимда биринчи марта аҳмоқларча алданишим эди. Бугун эса чиндан ҳам жуда хурсандман. Ўзбекистондан қўнғироқ қилиб, sherlar.uz га интервью олаётганингизга лол қолдим. Яқин орада юртингизга бориб қоламиз, чунки "Титаник 2” фильмини суратга оляпмиз, унда Самарқанд обидалари тасвирланадиган саҳналар бор!”
7x7 хамкор
|