Главная » 2009»Октябрь»26 » 19 асрга оид суратда Леонардо да Винчининг бармоқ излари топилди
00:03
19 асрга оид суратда Леонардо да Винчининг бармоқ излари топилди
«Уйғониш даври кийимидаги ёш қиз» сурати билан боғлиқ воқеа санъат асарлари овловчиларининг ҳасадини келтирган бўлиши аниқ. «Кристи» ким ошди савдосида 19 асрда немис рассоми томонидан яратилган сурат сотилди.
Оксфорд университетининг тарих санъати профессори Мартин Кемп эса суратнинг бурчагида Леонардо да Винчининг бармоқ изларини пайқол қолган. Суратда Леонардо да Винчининг Ватиканда сақланувчи «Авлиё Иероним» асаридаги каби бармоқ излари топилган. Агар олимнинг хулосалари тасдиқланса, суратнинг нархи ўз-ўзидан юз миллион фунтга чиқиб кетади. Сурат ким ошди савдосига 19 асрда яшаган немис рассоми томонидан чизилган деб қўйилган эди. 33 га 23 см ҳажмдаги келиб чиқиши канадалик бўлган Питер Силвермен томонидан сотиб олингунга қадар бир неча бор қўлдан-қўлга ўтган. Айнан Питер суратни кимёвий таҳлил қилиб кўришга қарор қилган. Маълум бўлишича, «Ёш қиз» 15 асрда чизилган экан. Шундан сўнг унинг муаллифи кимлигини аниқлаш зарур бўлиб қолди. Профессор Кемпнинг тахмин қилишича, «Уйғониш даври кийимидаги ёш қиз» суратида милан герцоги Людовик Марининг қизи Бянка Сфорца акс эттирилган. Чунки Леонардо да Винчи 1482 йилда герцог Людовик таклифига кўра архитектор, гидротехник ва ҳарбий машиналар конструктори лавозимларида ишлаган. «The Times» нашрининг хабар беришича, сурат устидаги изланишлар ҳали ниҳоясига етмаган. Лекин дастлабки натижалар унинг чиндан ҳам уйғониш даврининг энг буюк рассоми томонидан яратилганини тасдиқламоқда.