СЮЖЕТ:
Жеймс Бондни топшириқ билан Мехикога юборишади. Ундан сўнг Римга. Италия пойтахтида Бонд машҳур жиноятчининг севгилиси Люси (Моника Белуччи) билан учрашиб қолади. Сирли йиғинда сирли тарзда иштирок этган Бонд “Спектр” номли ёвуз мақсаддаги ташкилот ҳақидаги муҳим маълумотлардан хабар топади. Бу пайтда Лондонда хавфсизлик масалалалари маркази янги раҳбари жосус 007 ишига шубҳа билан қарайди ва МИ-6 аҳамиятини инкор этади. Бонд сирли равишда Мадлен Суонн (Леа Сейду) - узоқ йиллик душмани жаноб Уайтнинг қизини топишга киришади. Унинг ёрдамида 007 “Спектр”ни яксон қилишни мақсад қилади.
Фильм воқеалари Лондон, Мехико, Рим, Марокко ва Австрияда кечади.
ФАКТЛАР:
· Бу гал Бонд автомашинаси кумуш рангли “Aston Martin DB 10” бўлди. Рақами DB10 AGB. Рақам қуйидагини англатади: DouBLe O AGent Bond – иккита нол Агент Бонд.
· Фильмни суратга олиш ишлари 2014-йилнинг 8-декабрида бошланиб, 8 ой давом этди.
· Фильм саундтрекини Сэм Смит куйлади. “Writing`s On The Wall” – жорий йилнинг 25-сентябрида прембера қилинган бу қўшиқ Буюк Британия ТОП-100 рейтингида биринчи ўрингача кўтарилди.
“Бондиана”лар тарихидаги энг қиммат картина дея эътироф этилаётган “Спектр”нинг оламшумул премьераси бир неча кунлар олдин Лондонда бўлиб ўтди. 148 дақиқа + 300 миллион доллар = “Спектр”! Янги “бондиана” 6-ноябр куни Россия ва Ўзбекистоннинг катта экранларида илк намойишини бошлайди!
Таассуротларни ҳам айнан шу куни сайтимиз орқали бўлишамиз!
Жасур ҲАМРОЕВ
|