Ёш режиссёр Умида Убайдуллазоданинг мелодрама жанрида суратга
олинаётган "100 кун” фильми ҳақида илгари ҳам хабар берган эдик. Бу
фильмда инсонга биз яшаётган умрнинг ўткинчи эканлиги, ҳар бир нарсага,
айниқса, эзгу амалларга, яхши кўрган инсонларимизни авайлаб-асрашга
улгуришимиз кераклиги ажойиб саҳналарда кўрсатиб берилади.
Ушбу фильм ҳақида айрим фактларни, тўғрироғи, сирларни сизга ошкор этишимиз мумкин. Демак:
* Бу картина Умида Убайдуллазоданинг дебюти саналади. * Бош ролни Мадина Мумтоз ижро этган. * Мадина ушбу фильм деб сочларидан воз кечишига тўғри келди. Бунинг учун Раъно Ярашева ундан хафа ҳам бўлди. * "100 кун”да Азиза исмли қизнинг бошига тушган мушкул савдолар ҳақида ҳикоя қилинади. * Азиза бедаво дард — саратонга чалинган, ҳаётининг сўнгги кунларини ўтказади. * Азизанинг ҳаёт йўлида Ойбек исмли йигит учрайди. * Картинанинг "100 кун” деб номланишида катта маъно бор.