"Нима кераги бор”… Шохруххон, Малайзия!
Куни кеча хонанда Жасур Умиров Дубайга учиб кетди. Янги йил арафасида дубайда дам олиб қайтиши хақида бир неча кун аввал сўз очган эди. Бугун эса унинг яқин дўстларидан бири "Жасур Дубайга дам олиш учун эмас, севган ёрини$CUT$ кўриш учун ошиқди” дея сўз қотди. Бу қанчалар рост ёки ёлғон буни хонанда қайтганидан сўнг билиб оламиз.
"Нима кераги бор”… Шохруххон, Малайзия!
Йил сўнгида ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг турли мамлакатларга дам олиш учун жўнаб кетишлари анчайин одатий холатга айланиб бўлган. Айниқса дам олиш бир чеккада қолиб кетиб, борган мамлакатларидан албатта бир қўшиқларига клип суратга олдириб келишларига хам кўникиб қолдик. Бу одатга содиқ қолган холда Шохруххон хам Малайзияга дам олиш учун хозирлик кўрмоқда, албатта бир ўзи эмас. 2011 йилнинг энг яхши клипи дея эътироф этилган Сардор Рахимхоннинг «Нима учун» клипининг режессёри Наримон Султонхўжаев унга хамрохлик қилишга шай. "Нима кераги бор”. Хайрон бўлманг бу янги таронанинг номи, айнан мана шу қўшиққа клип суратга олинади. Яна бир қизиқ маълумот бу клипмейкернинг хизматига айнан Малайзияда яна бир ўзбек хонандаси буюртма берган, бу Улуғбек Рахматуллаев. Хуллас кимнинг клипи яхшироқ чиқаркин буни вақт кўрсатади. Асосийси дам олишда хам бизнинг жонкуяр хонандаларимиз ижодда бўладилар.
newstar
|