Сўровнома саволи қуйидагича: Тасаввур қилинг, "Истиқлол” саънат
саройида "Ўзгача шоу” номли катта гала
концерт уюштирилаяпти. Унда иштирок этишни хоҳлаган хонандалар қуйидаги шарт, яъни ўзларининг
ижодидан бўлмаган бирон бир қўшиқни айтиб чиқишлари керак бўлади. Шахсан
сиз, бу имкониятни қўлдан бой бермаслик
учун қайси санъаткорнинг қандай таронасини куйлаган бўлардингиз?”
Шундай қилиб, "Ўзгача
шоу”да ўзгаларнинг қўшиғи билан иштирок
этадиган хонандалар рўйхати қуйидаги кўриниш касб этди:
1.Улуғбек Раҳматуллаев: Гарчи тасаввурда бўлса ҳам ажойиб шоу ўйлабсизлар.
Менга ёқди, жон деб қатнашардим. Концертга ташриф буюрганлар унда мени
Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг
"Гул узилса гўзалмас, шохида турса гўзал” номли шўх қўшиғини "Улуғбек
Раҳматуллаевча” варианти куйлаб чиққанимга гувоҳ бўлишарди. Танловимни изоҳлайдиган
бўлсам, бу санъаткорни ўзини ҳам, ижодини ҳам ҳурмат қилман. £олваерса, айнан
шу таронаси менга ўйноқи оҳанги билан менга жуда ёқади.
2.Каниза: Ҳмм, агар бу ҳақиқатан
ҳам амалга оширилса, зўр бўларди (кулиб). Менинг эса мазкур концертда куйлаб чиқадиган
қўшиғим аниқ: бобом Муроджон Аҳмедовнинг (охиратлари обод бўлсин) ўша машҳур
хонишлари "Ўртар” ни куйлаб чиққан бўлардим ва бу билан мухлисларга бир эмас,
иккита янгилик тақдим этган бўламан. Чунки
"Ўртар”ни шу пайтгача аёл хонандалардан ҳеч бири куйлаб чиқмаган.
Азиз
Раметов: Мен бу шоуда иштирок этолмасам керак-ов! Куйлаганга яраша
ўзим ҳам маза
қилиб ижро этадиган қўшиқ танлашим керак. Санъаткорларимиз хафа
бўлишмасину бу
борада танловим йўқроқ. Аммо дастур ташкилотчилари инобатга олишса,
халқ севган мумтоз тарона "Қаро кўзим”ни куйлаб чиққан бўлардим. Бу
қўшиқни
ижро этишнинг гашти бўлакча. Аслида, ҳақиқий ижодда ҳам шундай ниятим
йўқ эмас.
Фаррух Комилов: Концерт шарти
менга муаммо бўлмаслиги аниқ. Негаки дадамнинг ўзимга ёққан қўшиқларидан бирини
шарт куйлаб чиқаверардим. Бироқ (кулиб) мухлислар ва шоу ташкилотчилари энса қотиришлари
мумкин. Шу боис жўялироқ янгилик қилиш мақсадида раҳматли устоз
санъаткоримиз Муҳриддин Холиқовнинг ижодига
мурожаат этардим. Уларнинг "Ойнинг ўн беши ёруғ, ўн беши қоронғи” номли қўшиқлари
менга жуда ёқади. Шу таронани тингловчиларимизга ўз овозимда қайтадан тақдим
этардим.
Ҳилола Хамидова: Ростдан шундай
шоу уюштирилаяптими?.. Ҳа, тасаввурдами? (кулиб) £изиқ ўйлантирадиган савол
экан. (беш дақиқа ўйлаб) Менда иккита вариант бор: ¤збекистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубовнинг "Ҳеч
қачон чиқмас ёдимдан” ва Султонпошшо
Удаевани "Оқ илон” қўшиқлари. Биттасини танлаш керак бўлса, "Оқ илон”га тўхталардим.
Чунки бу қўшиқни тўй-маъракаларда сўрашганда куйлаб кўрганман.
Мадина Мумтоз: Гарчи йўналиши
менинг ижодимга зид бўлса-да, бу концертда севимли санъаткорим Тоҳир Содиқовнинг
"Нега сен кет дединг” қўшиғини куйлаб чиқардим. (Янгилик қилганга яраша "супер”идан бўлсин
дейман) Тоҳир ака қаршилик қилмасалар, албатта!
Ҳусан: Кўпчилик катта
санъаткорларнинг ижодига мурожаат қилиши табиий. Шу боис бошқалардан ажралиб
туриш учун бир пайтда ижод қилаётган ҳамкасблардан бирортасининг қўшиғини
танлардим. Масалан, Шоҳруҳхоннинг "Армоним йўқ эди” ёки "Ярим бахт” номли тароналарини ёқтираман.
"¤згача шоу” уюштириладиган бўлса, шулардан бири куйлаб чиқишим мумкин.
Шунингдек, шоуда Отабек
Муталхужаев устоз санъаткор Таваккал Қодировнинг "Фарғона тонг отгунча” қўшиғи билан, Шербек Шодиев Анвар Санаевнинг
«Жуфти ҳалолим» таронаси, Динейра Шаҳзоданинг "Тилайман” қўшиғини куйлар экан. СИТА АЛИХОНЗОДА
|