Ҳар қайси инсон тонги, нонушта билан ўтади. Кимгадир, биргина қайнатилган тухум ва бутерброднинг ўзи кифоя бўлади, баъзилар мюсли билан нонушта қилишни ёқтиради, бошқалар эса, бир пиёла кофе билан, қирсиллайдиган тостсиз, яхши нонуштани тасаввур қила олмайди. Дунёнинг турли мамлакатларида яшовчи одамлар эса, нима билан нонушта қилишаркин?
Кенг тарқалган фикрга қарамай, Англияда, нафақат овсянка билан нонушта қилинади. Одатда, инглизча нонушта таркибида, помидор ва қўзиқорин, томатда пиширилган фасоль, грейпфрутлар ҳам бўлиши мумкин. Баъзиларда, англияликнинг нонуштаси, бекон билан қовурилган тухум, ёки яхши қовурилган тост билан мармеладни еб, устидан бир стакан шарбат ёки сут ичишади.
Германияда пухта нонушта қилиниб, ўзига хос янгиликлари бўлмайди. Масалан, бу ерда нонуштани, оддий пишлоқли бутерброд, қайнатилган тухум, ва сутли кофе ташкил қилиши мумкин. (Лекин, шуни айтиб ўтиш керакки, сосиска, ветчина ёки колбаса билан димланган карам – эрталабки овқатнинг тез-тез учраб турадиган тури).
Болгарияда, эса, мисол учун, брынза, помидор ва маслиналардан тайёрланган салатдан, шунингдек, сарёғ сурилган ёпган нон ва чойдан иборат бўлган нонуштани кўриш мумкин.
Италияда жуда камтарин нонушта қилишади: кофе ки чой билан катта бўлмаган булочка ейилади. Испанияликлар эса, эрталаб, ўзларини иссиқ шоколад ва янги узилган мевалар билан эркалашади. Кўпинча, нонуштага, Испанияда чуррос – қанд толқони билан қопланган, қайноқ сувга қорилган хамирдан тайёрланган, таёқчалар берилади.
Нонушта каби, муҳим таомга Польшада жуда катта аҳамият бериалди. Эрталабки столга, кўпинча, сабзавотлар билан кофе, ёғсиз ветчина, кефир билан сарёғ сурилган булочка берилади.
Дания аҳолисининг нонуштаси, одатда, бир пиёла кофе, сарёқ сурилган тост ва Данияда тацёрланган пишлоқни акс эттиради.
Францияда нонушта енгил бўлади: бир стакан апельсин соки билан салат ёки бир пиёла кофе билан нозик круассан.
Исроил аҳолиси, деярли доим, нонуштага бир пиёла кофе (одатда, эритиладиган) билан печенье еб, шу билан чегараланиб қўя қолишади.
holva.uz
|