Главная » 2012»Август»22 » Тошкентликлар Қозоғистонда содир бўлган зилзилани ҳис этишди
23:36
Тошкентликлар Қозоғистонда содир бўлган зилзилани ҳис этишди
22 август куни Тошкент вақти билан соат 12.57 да пойтахтда енгил ер силкиниши қайд этилди.
"Тошкент” сейсмостанцияси OLAM таҳририятига берган маълумотига кўра, ер силкинишининг кучи қарийб 2 баллни ташкил этган. Зилзила маркази Қозоғистонда Тошкентдан 110 км шимоли-ғарбда бўлган.
Қозоғистон ОАВ тарқатган хабарга кўра, 4,3 магнитудали зилзила маркази Жанубий Қозоғистондаги Чордара аҳоли пунктидан 7 км шимоли-ғарбда бўлган. Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот йўқ.