БИТТА КЛИПДА ЎНДАН ОРТИҚ КИНО ЮЛДУЗЛАРИ!
РАЙҲОН РУСЛАНАНИ СУДГА БЕРДИМИ?
"ЧАРAҒОН”ДА ПРИМАДОННАНИНГ ТАВАЛЛУД КУНИ ҚАНДАЙ ЎТДИ?
Примадонна ўз 48 ёшини
"Чарағон” ресторанида нишонлади. Хонанданинг кўп йиллик қадрдонлари
билан бир қаторда таклиф қилинган юлдузлардан бир нечтаси ташриф буюрди.
Улар орасида Фаррух Зокировни кўриш ҳақиқий сюрприз эди. Ахир, бир неча
йиллардан буён "Ялла” ва Юлдузни битта саҳнада, устига-устак Юлдузнинг
туғилган кунида учратиш кўплаб мухлислар орзусининг ушалиши десак,
муболаға бўлмас. Усмонова таваллуд кунини Тошкентга нишонлаганига
кўпчилик ишонмади. Ахир, омма Юлдузни Туркияда истиқомат қилади деб
билади. Бироқ, сўнгги пайтларда хонанда Ватанига серқатнов бўлганини,
кўп вақтини айнан Тошкентдаги уйида ўтказаётгани саноқли инсонларгагина
маълум холос! Бу эса хонанданинг оммавий чиқишлари, халқ олдида деярли
кўриниш бермаётганининг асорати. ТВ ва радио примадоннани унутиб
қўйганига тўрт йилдан ошдиёв...Жаҳонгир Позилжонов мана икки йилдирки,
опанинг хизматида. Шунга яраша у Юлдузнинг ҳурматини ҳам қозонди.
Москвада истиқомат қилаётган Зиёд Эшонхўжаевнинг ташрифи ҳам кутилмаган
совға бўлди. Иззат Ибрагимов, Обид Асамов, Мавлуда Асалхўжаева опанинг
атрофида гирдикапалак! Дарвоқе, анчадан бери Усмонованинг ёнида
кўринмаётган содиқ шогирд Дилфуза Исмоиловани яна Юлдуз билан
апоқ-чапоқлиги ҳаммани ҳайратда қолдирди! Юлдузнинг Фаррух билан
куйлаган қўшиқлари меҳмонларга завқ улашди. Жаҳонгир Отажонов жонли
ижрода куйлашни боплади. "Лазги”га эса кеча маликаси мириқиб рақсга
тушди. Тантанали кеча давомида меҳмонларга давримизнинг машҳур
инсонларидан бири Гулноранинг табрик хати ҳам ўқиб берилди.
Ўйлаб қарасангиз, 48
ёшгача Юлдуз Усмонованинг ёнида, атрофида кимлар пайдо бўлиб, кимлар
йўқолди...Нечта турмуш ўртоқлар...Охийри, муҳаббатини топди! Яхши
дўстлар, яхши қадрдонлар кузатилди, қўл узилди, "хайр” тамғаси берилди,
янги "дўстлар”, янги "пахтатўшар”лар пайдо бўлди. Уларни примадонна
пайқамайди, дейсизми? О, билганда қандоқ? Ахир, Юлдуз ернинг тагида илон
юрса сезадиганлардан! Нима бўлганда ҳам, Усмоновани ёнидагиларми ё
узоқдагилар барибир асраш керак. У арзийди...Унинг санъати арзийди! Яна
бир бор таваллуд кун муборак!
БИТТА КЛИПДА ЎНДАН ОРТИҚ КИНО ЮЛДУЗЛАРИ!
Зуҳра Солиева, Севара Солиева,
Зарина Низомитдинова, Шаҳзода Матчанова, Шаҳзода Муҳамедова, Нигина
Набиева, Азиз Раметов, Умид Искандаров, Ойбек ва Нигора, Шерзод
Бин...Ҳа, айнан шу санаб ўтилган, ёшлар орасидаги машҳурлар битта клипда
жам бўлди. Отабек қўшиғига мос равишда самога сайр қилган бўлса, не
ажаб? "Самодаман” Муталхўевнинг Янги Йил байрамида мухлислари учун
муносиб туҳфаси! Ижодий жамоа бирга келишган ҳолда ёшларнинг барча
севимли кино юлдузларини битта клипга йиғди. Барча яқинлар, дўстлар
давраси, ўйин-кулгу, зарлар, байрамона тўкин даструхон, Қорбобою
Қорқиз...ҳаммаси бор! Торт тановули ўрнига машҳурлар бетига чаплангани
эса ҳаммага 2012 йил завқини улашади! Ана кўрасиз!
РАЙҲОН РУСЛАНАНИ СУДГА БЕРДИМИ?
Хабарингиз бор, Райҳон ижросида
бундан 7 йил олдин янграган "Ёдингдами?” хитини 2011 йилда украиналик
юлдуз Руслана "Я тебя люблю” номли плагиат-қўшиқ тарзида куйлади. Эл
орасида бир нақл бор: "Ўғри бўл, ғар бўл, инсофли бўл”. Энг аламлиси,
қўшиқ бирга-бир ўғирланган. Қўшиқ мавзуси ҳам рус тилига шундай
ўгирилганки, рус-ўзбек луғати жуда асқотган кўринади! Бастакор нақ
қароқчининг ўзи: балки хонанда бу қўшиқ 7 йил олдин ўзбек ҳамкасби
томонидан куйланиб, аллақчаон Марказий Осиё мусиқасида оммалашаганидан
хабар топмагандир? Нима бўлганда ҳам бунинг тагига етмоқ керак. Шу
боисдан Райҳон муаллифлик ҳуқуқи поймол этилганлиги саволи билан
Ўзбекистон муаллифлар ва ижрочилар Гильдиясига мурожаат қилиб, жўяли
жавоб олишга ҳам улгурди. Унга биноан, Гильдия ушбу масала юзасидан
украиналик ижодкорлар билан мулоқотга киришган.
-Русланадан қўшиғимнинг
плагиатини ижро этганлиги учун пул ундириш ниятим йўқ асло. Инсоф сари
барака! Унинг муаллифдан бир оғиз рухсат олмаганидан ранжидим.- дейди,
Русланадан хафа бўлган Райҳон.
Буёғи қизиқ. Қани, Руслана
мулоқотда қандай жавоб ҳозирлайди? Плагиатни тан оладими? Муаллифдан,
яъни Райҳондан узр сўрармикан? Воқеаларни кузатишда давом этамиз.
Жасур ҲАМРОЕВ
|