Американинг Калифорния штати Сан-Хосе шаҳри суди Samsung компаниясини 1,05 миллиард долларлик жаримага торди.
Samsung ва Apple ўртасидаги патент можаросини кўриб чиққан суд Жанибий Корея компанияси iPhone и iPad яратиш технологияларини кўчирган, деган хулосага келди. Ҳукмга кўра, Samsung компанияси Appleга 1,05 миллиард доллар товон тўлаши керак.
Албатта, Samsung суд ҳукмидан норози ва апелляция бериш ниятида.
Суд ҳукмининг кучга кириши Samsung ишлаб чиқарган асосий маҳсулотлар сотувига тақиқ қўйилишига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, Android базасида смартфонлар сотадиган компаниялар ҳам муаммоларга дуч келади.