Nokia ҳақида 7 факт 1. "Nokia” сўзи дарё номидан олинган, дарёнинг номи Nokianvirta бўлиб, эски фин тилида мўйнали жонивор – "қарағай сувсари” деган маънони англатади. 2. Компаниянинг Осиё учун чиқарилаётган телефон русумлари номида 4 рақамини асло учратмайсиз – чунки бу рақамни аксарият осиёликлар бахтсиз рақам ҳисоблашади. 3. Nokiaнинг "хусусий” шрифти — AgfaMonotype Nokia Sans Эрик Спикерман томонидан ишлаб чиқилган. Бунгача Agfa Rotis шрифти қўлланган. 4. Nokia телефонлари SMS келганда чиқарадиган оригинал гудок товуши Морзе коди бўлиб, "SMS” деган маънони беради. 6. Биринчи тижорий GSM-қўнғироқ 1991 йили Финляндия бош вазири Гарри Холкер томонидан Nokia телефони орқали ва шу компания иштирокида яратилган тармоқда амалга оширилган. 7. "Nokia tune” рингтони 19-асрда испан созандаси Франциско Таррера томонидан гитара учун ёзилган «Gran Vals» асарига асосланган.
|