Шифокор Родриго Ласмар Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймарнинг ҳолати ҳақида хабар бериб ўтди, дея ёзади Uff.uz сайти.
“Афсуски, Неймар Жаҳон чемпионатида бошқа ўйнай олмайди. Жароҳат операция талаб қилмайди. Аммо Неймар умуртқа поғонаси тикланиши учун маълум вақт юра олмайди”, - дейди Ласмар.
Эслатиб ўтамиз, Неймар Колумбияга қарши ўйиннинг 88-дақиқасида умуртқа поғонасидан жароҳат олди. Уни 6 ҳафта давомида майдонга тушолмаслиги айтилмоқда.