Статистика |
XOZIR SAYTDA 7 MEXMON 7 FOYDALANUVCHI 0 |
|
| | |
| Главная » 2011 » Декабрь » 23 » Янги йилда янги фильмлар премьераси!
23:32 Янги йилда янги фильмлар премьераси! |
"ntt” телеканали ижодкорлари байрам кунлари кино ихлосмандларини янги тақдимотлар билан ҳушнуд этишни режалаштирган. 15 декабрдан то 31 декабргача умумий ўн битта энг кассабоп ҳамда томошабинлар эътирофига тушган фильмлар премьерасини ўтказади. Демак, танишамиз...
Илк намойиш этиладиган фильм бу — режиссёрлар Ёдгор Носиров ҳамда Дурдона Тўлаганова томонидан суратга олинган "САРОБ” — Тақдир айлаган изтироб трагик мелодрамаси. Мазкур кинокартинада бош ролларни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Шодиева, Рихситилла Абдуллаев ва Шаҳзода Матчонова талқин қилган. Шунингдек, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашева, Ўзбекистон халқ артисти Мурод Ражабовни ҳам кўришингиз мумкин. "Сароб” фильми икки дўстнинг бир-бирига бўлган садоқати, оқибати, ишончидан сўз юритади. Қаҳри қаттиқ инсонларнинг фожеаси ҳам ушбу кинокартинада жуда чиройли очиб берилган. Ҳеч бир дилхиралик жавобсиз қолмайди. Қайтар дунё бир кун ўз сўзини айтади.
Навбатдаги тақдимот эса режиссёрлик оламига қадам босганига у қадар кўп вақт бўлмаса-да, ўз томошабинини топган режиссёр ва актёр Санжар Шодиев суратга олган "ҚАЛБ КЎЗИ” фильми. Ушбу мелодраммада Шаҳзода Матчонова, Асал Шодиева, Адиз Ражабов, Самандар Ҳамроқулов ўзига хос драматик образларни қойилмақом қилиб ўйнаган. Актёрлар Убайдулла Омон, Фурқат Файзиев ва бошқа таниқли санъаткорларнинг ижроси ҳам сизларни бефарқ қолдирмайди. Кинокартина нима ҳақдалигини номиёқ айтиб турибди. Кўзи очиқ бўлса-да, қалби кўрмаса бундан ортиқ фожеа бўлмаса керак. Қалб кўзи очиқлик ҳаммага ҳам берилавермайдиган инъомдир. "Кўзни юмгил, кўзга айлансин кўнгил”!
2011-йилнинг энг кассабоп фильмларидан бири бўлмиш "ФАРЗАНДИМ” фильми ҳам айнан байрам кунлари "ntt”телеканалида премьера тарзида намойиш этилади. Режиссёр Элёр Ҳошимов драмасига актёрлар ансамблини жуда чиройли танлаган. Дилноза Кубаева, Адиз Ражабов, Саида Раметова, Убайдулла Омон ижросида фильмнинг "юки” янада ортган. "Фарзандим” ечимсиз вазиятга тушиб қолган аёлнинг изтироблари хусусида. Дилноза Кубаева қаҳрамонининг бефарзандлик доғидан куяётган аянчли тақдири кишини метиндек иродали бўлишга ундайди. Қизиқ, актрисанинг ҳамда Адиз Ражабовнинг қаҳрамони ушбу вазиятга ечим топа олармикан?
Комедияли мелодрамани хуш кўрувчи телетомошабинлар учун режиссёр Рустам Саъдиевнинг "ЭР БЕРМОҚ — ЖОН БЕРМОҚ” фильми янги йил кунлари диққатингиз марказида бўлиши шубҳасиз. Актёрлар Дилноза Кубаева, Улуғбек Қодиров, Муборак Ашурбоева, Шаҳзода Матчонова иштирокидаги кинокартина кайфиятингизни икки карра кўтарса не ажаб. Бундай дейишимизга асосимиз бор, "Эр бермоқ — жон бермоқ” кинокартинасида оилавий муаммолар юмор тарзида катта экранга олиб чиқилган. Бош қаҳрамон аёлнинг образи "эр бериш жон бериш билан баробар”, деган гапни тасдиқлаб берган.
Бойлик, мансаб билан дўстлик юзма-юз келганида қай бири ғолиб бўлади? Ким бўлишидан қатъий назар ўзи қазиган чоҳга, кун келиб ўзи тушишини унутганлар учун "кўзгу” вазифасини ўтайдиган "ЮЗМА-ЮЗ” фильмини севимли оилавий телеканалингизда кутиб олинг! Режиссёр Дилбек Тўраевнинг ушбу драмасида ҳам сиз ардоқлаган актёрлар ансамбли — Бобур Йўлдошев, Дилноза Кубаева, Убайдулла Омон, Отабек Мусаев, Мадина Мумтоз, Жаҳонгир Позилжонов иштирок этган.
Жаҳонгир Аҳмедовнинг "ОЛИНГ ҚУДА, БЕРИНГ ҚУДА” комедияси шу кунларда қуда қилишни режалаштириб юрганлар учун яхшигина қўлланма, йўл-йўриқ вазифасини ўтаса ажабмас. Тўйнинг ширин ташвишидан қутилганлар эса мазкур жараёнда қандай ҳангомаларга учраганингизни бир четдан томоша қилиб кўринг-а! Бунда сизга актёрлар Алишер Узоқов, Нигора Исмоилова, Муҳаммадисо Абдулҳаиров, Лола Элтоева яқиндан ёрдам беради. Кулгига ўралган аччиқ ҳақиқатлар ҳам ҳеч кимни бафарқ қолдирмаслиги шубҳасиз.
Оғир касаликка чалинган, умидсиз инсонга дардкаш, кўнглини кўтарадиган сирдош керак. "ntt”телеканали мушкулингизни осон қилади. Лиза Коралининг "МАЖРУҲ” драмаси ўзингизга четдан назар солишга имкон яратади. Касалликка чалиниб, ўлимини кутаётган хонанда Шаҳзода ва ноҳақлик туфайли ишидан айрилиб мушкул вазиятга тушган Улуғбек Қодиров қаҳрамони бир нуқтада тўқнашади. Уларнинг тақдири нима билан якун топади?.. Қалбингизга умид чироғини ёқувчи фильмни ўтказиб юборманг!
Оилавий телеканалингиз эркатой, ғурури баланд, ҳашамга ўч қизалоқнинг ўзи кутмаган саргузаштлари хусусидаги ёндириб, куйдирадиган комедияни тақдим этади! Режиссёр Лиза Коралининг шу номли, яъни "ЁНДИРАДИ, КУЙДИРАДИ” кинокартинасида ўз касбининг усталари Лола Йўлдошева, Улуғбек Қодиров, Саида Раметова, Элёр Носиров қойилмақом образларда намоён бўлади. Демак, камбағал оиладан чиққан Улуғбек Қодиров билан Лола қаҳрамонининг кутилмаган севги қиссасига гувоҳ бўласиз.
Шунингдек, байрам кунлари режиссёр Дурдона Тўлаганованинг "Сетора” гуруҳи қизлари иштирокидаги "УЧ ТАҚДИР” ҳамда актёрлар Шаҳзода Матчонова, Муборак Ашурбоева иштирокидаги "ҚАЙСАРЛАР” кинокартиналари ҳам тақдим этилади.
Мазкур қайноқ тақдимотлар билан байрам кунларида телевизор қаршисида зерикиб қолмаслигингиз аниқ
|
Категория: QIZIQARLI |
Просмотров: 1661 |
Добавил: ADMIRAL
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|