Статистика |
XOZIR SAYTDA 1 MEXMON 1 FOYDALANUVCHI 0 |
|
| | |
| Главная » 2011 » Ноябрь » 24 » Уларнинг муҳаббатин Фақат бир ғурур эди.
20:03 Уларнинг муҳаббатин Фақат бир ғурур эди. |
Бир пайтлар мажнунтол, Боши баланд бўлганкан. Ишқ савдоси айлаб дол, У эгилиб қолганкан.
Йигит-қиз ўғирлатиб, Севги сабаб оромин. Мажнунтолнинг тагида Ўтказаркан оқшомин.
Уларнинг севгисига, Мажнунтол гувоҳ эди. Асраб ёмон кўзлардан Уларга паноҳ эди.
Не бўптию, бир куни, Қиз жуда кеч қолибди. Йигитнинг юрагига, Шайтон ғулу солибди.
Дебди: кеч қолмас эди, Чунки сени севмайди. Бу ахир нечанчиси? Кутсанг ғурур қолмайди.
Қиз келганда, йигитчи, Аллақачон кетибди. Шу сабаб қиз юраги, Аразлаб дарз кетибди.
"Телефон қилма”,- дер қизга Шайтон ўртада ғараз. Йигитча ҳам жим эди, Чуқурлашибди араз.
Ўч олмоқ мақсадида, Тутди қиз ўзга қўлин. Йигит ҳам чидолмайин, Топибди бошқа бирин.
Ўзгасин севолмасин, Билар эди йигит ҳам. Ёлғон ишқ-муҳаббатдан, Қизнинг кўзи эди нам.
Қизнинг унашганини, Йигит ногоҳ билибди. Чидолмайин аламга, Ўзига тиғ урибди.
Билиб йигит аҳволин, Дарди сиғмай юракка, Қиз баланд томдан сакраб, Сингиб кетти фалакка.
Оҳ, бу ишқнинг эртаги, Фожеали битибди. Асрашганди ғурурни, Ғурурчи йиқитибди.
Йигит ва қиз севгиси, Аслида тиниқ эди. Уларнинг муҳаббатин Фақат бир ғурур еди.
Битта чин севги учун, Қилинг минг ғурур фидо. Соф севгини йўқотмоқ- Бу гуноҳдир, бу хато.
Бир пайтлар мажнунтол, Боши баланд бўлганкан. Ишқ савдоси айлаб дол, У эгилиб қолганкан.
|
Категория: SHERIYAT |
Просмотров: 2304 |
Добавил: Muhabbat07
| Рейтинг: 4.2/5 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|