Бразилия шимолидаги Анжас шаҳрида Сиам эгизакларининг кам учрайдиган тури – икки бошли бола туғилди. Боланинг барча ички аъзолари биттадан бўлиб, бари рисоладагидек ишлаяпти. Чақалоқнинг нуқсонга эгалигини шифокорлар туғуруқдан бир неча соат олдин билишган ва улар кесар кесиш усулидан фойдаланишга қарор қилишган. Шифокорларнинг айтишича, 25 ёшли она икки бошли ўғил туққанидан қўрқиб кетгани йўқ. У қишлоқ жойда яшагани учун ҳомиладорлиги даврида бирор марта ҳам ультратовуш текширувидан ўтмаган. «Кичик касалхонамиздаги муаммоларга қарамасдан она ва боланинг ҳаётини сақлаб қола олдик, – дейди шифохона раҳбари. – Очиғи, боланинг соғлом туғилиши биз учун кутилмаган ҳол бўлди».